Muhim saboqlar
1 videolarTodat
3 videolarNamoz
3 videolarMuhim savollar
272 savollarАқида қисми42
1-савол: Роббинг ким?
Жавоб: Роббим Аллоҳ, у зот мени ва бутун оламларни ўз неъмати билан яратиб тарбия қилгандир.
Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин» [Фотиҳа сураси: 2]
2-савол: Дининг нима?
Жавоб: Диним Ислом, яъни Аллоҳ таолога тавҳид билан таслим бўлиш, итоат ила эргашиш, ширк ва унинг аҳлидан тозаланишлик.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир....» [Оли-Имрон сураси: 19]
3-савол: Пайғамбаринг ким?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Аллоҳ таоло айтади: «Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир...» [Фатҳ сураси: 29]
4-савол: Тавҳид калимаси қайси калима? Ва унинг маъноси нима?
Жавоб: Тавҳид калимаси «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» ва унинг маъноси: Аллоҳдан бошқа сиғинишга лойиқ зот йўқдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир...» [Муҳаммад сураси: 19]
5-савол: Аллоҳ таоло қаерда?
Аллоҳ осмонда аршнинг устида, жамийки махлуқотларнинг устидадир. Аллоҳ таоло айтади: «(У зот Ўз Зоти ва Улуғлигига муносиб равишда) Арш узра олий бўлган Раҳмондир». [Тоҳа сураси: 5] .... «У бандалари устидан ғолибдур. У ҳикмат эгаси ва ҳар бир нарсадан хабардордир». [Анъом сураси: 18]
6-савол: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси», - деб гувоҳлик беришнинг маъноси нима?
Жавоб: Аллоҳ у зотни бутун оламларга ҳушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборди.
.
2: Буюрган нарсаларида итоат қилишлик.
2: Айтган хабарларини тасдиқлаш.
3: У кишига осийлик қилмаслик
4: Аллоҳ таолога у киши йўл кўрсатгандай ибодат қилиш. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва бидъатлардан четланишдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди...» [Нисо сураси: 80]. «Ва у ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас». [Нажм сураси: 3-4] .. «Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор». [Ахзоб сураси: 21]
7-савол: Аллоҳ таоло бизни нима учун яратди?
Жавоб: Бизни ўзигагина ибодат қилишимиз учун ва у зотга ҳеч кимни шерик қилмаслигимиз учун яратди.
Бекорчилик ва ўйин-кулгулар учун яратмади.
Аллоҳ таоло айтади: «Жинлар ва инсонларни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим». [Зарият сураси: 56]
8-савол: Ибодат бу нима?
У – Аллоҳ таоло яхши кўрадиган ва рози бўладиган ошкораю яширин сўзлар ва амалларни ўзида жамлаган исмдир
– Ошкора: Ҳудди Аллоҳни тил билан зикр қилиб тасбиҳ, ҳамд ва такбир айтиш, намоз ва ҳаж кабилардир
– Яширин: Ҳудди Таваккул, қўрқув ва умид кабилардир.
9-савол: Бизнинг устимиздаги энг катта вожиб нима?
Жавоб: Бизнинг устимиздаги энг катта вожиб, Аллоҳ таолони яккалашдир.
10-савол: Тавҳиднинг нечта тури бор?
Жавоб: 1-Рубубият тавҳиди: Бу Аллоҳнинг ўзигина яратувчи, ризқлантирувчи, подшоҳ, бошқариб турувчи ва унинг бу нарсаларда шериги йўқ деб ишониб иймон келтиришдир.
2-Улуҳият тавҳиди: Бу Аллоҳни қилаётган ибодатида яккалаш, Аллоҳдан бошқага ибодат қилмасликдир.
3- Исм-сифатлар тавҳиди: Бу эса, Китоб ва суннатта келган Аллоҳ таолонинг исм-сифатларига иймон келтириш. Аллоҳнинг исм-сифатларини бирор нарсага ўхшатмасдан, уни йўққа чиқормасдан, шунга бирор мисол келтирмасдан иймон келтиришдир
Аллоҳ таолони яккалашнинг уч хил турининг далили: «У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Бас, Унга ибодат қил ва Унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошни билурмисан?». [Марям сураси: 65]
11-савол: Энг катта гуноҳ қайси гуноҳ?
Жавоб: Аллоҳ таолога шерик келтиришликдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир». [Нисо сураси: 48]
12-савол: Ширк ва унинг турларини айтиб беринг!
Жавоб: Ширк бу – бирор хил ибодатни Аллоҳдан бошқага сарфлашдир.
Унинг турлари:
Катта ширк: Худди Аллохдан бошқага дуо қилиш ёки сажда қилиш ёки ундан бошқа учун бирор нарсани сўйиш кабилардир.
Кичик ширк: Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш ёки бирор манфаат олиб келиши ёки зарарни кетказиши учун тумор илиб қўйиш, ёки кўркўрона одамлар учун намозини чиройлик қилиб ўқиш каби ишлардир.
13-савол: Аллоҳдан бошқа бирорта ғайбни биладими?
Жавоб: Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмайди.
Аллоҳ таоло айтади: «Сиз: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас»,-деб айтинг. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар». [Намл сураси: 65]
14-савол: Иймон арконлари нечта?
Жавоб: 1: Аллоҳга
2: Фаришталарига
3: Китобларига
4: Пайғамбарларига
5: Қиёмат кунига
6: ва Қадарнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтириш.
Буларга далил ўлароқ саҳиҳ Муслимда келган қуйидаги машҳур ҳадис келади: «Жабройил (алайҳиссалом): «Менга иймон нималиги ҳақида хабар бер», - дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон Аллоҳга ва унинг фаришталарига, китобларига, элчиларига, охират кунига ва қазои қадарга ишонишингдир», - деб жавоб бедилар».
15 -савол: Иймоннинг рукнлари нечта ва уларнинг таърифи қандай?
Жавоб: Иймоннинг биринчи рукни Аллоҳга иймон келтириш. Ва бу қисмда қуйидагиларга иймон келтиришимиз лозим:
1: Аллоҳ таолонинг яратишлиги, ризқ беришлиги, барча махлуқотларнинг эгаси ва уларнинг бошқарувчиси эканлигига иймон келтириш.
2: Аллоҳнинг ёлғиз ўзи ибодатга тотиқли зот эканлигига иймон келтириш.
3: Аллоҳ таоло энг буюк ва катта зот эканлигига, барча ҳамду сано унинг ўзигагина лойиқ эканлигига, Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатлари борлигига, унга тенг келадиган ҳеч ким йўқлиги ҳамда унга ҳеч ким ўхшамаслигига иймон келтириш.
Иймоннинг иккинчи рукни: Фаришталарга иймон келтириш
У фаришталар Аллоҳнинг нурдан яратган мавжудотлари бўлиб, уларни фақатгина ўзига ибодат қилишлари ва буйруқларига батамом итоат қилишликлари учун яратгандир.
Фаришталарнинг энг улуғи бу пайғамбарларга ваҳийни нозил қилган Жабройил алайҳиссаломдир.
Учинчи рукн: Китобларга иймон келтириш.
Китоблардан мурод шуки, улар Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарларга нозил қилинган самовий китоблар.
Масалан, Қуръони карим Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширилган.
Инжил Исо алайҳиссаломга туширилган.
Таврот Мусо алайҳиссаломга туширилган.
Забур Довуд алайҳиссаломга туширилган.
Иброҳим ва Мусо саҳифалари эса ўша икки пайғамбарларга туширилган.
Тўртинчи рукн: Пайғамбарларга иймон келтириш.
Пайғамбарлар Аллоҳ таоло томонидан инсонларга таълим берадиган, уларга яхши амаллар бажарувчи инсонларга хушхабар берадиган ва гуноҳ, маъсият эгаларига эса дўзах оловини эслатадиган қилиб юборилган кишилардир.
Уларнинг энг афзаллари сабот-матонат эгаларидир. Улар:
Нуҳ алайҳиссалом
Иброҳим алайҳиссалом,
Мусо алайҳиссалом,
Исо алайҳиссалом
ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Бешинчи рукн: Охират кунига иймон келтириш.
Охират куни ўлимдан кейин қабрда бошланадиган сўнгра инсонлар ҳисоб-китоб бўлиб жаннат аҳли жаннатга, жаҳаннам аҳли эса жаҳаннамга жойлашадиган қиёмат кунидир.
Олтинчи рукн: Қадарнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтириш.
Қадар бу коинотдаги содир бўлган, бўлаётган ва бўлиши керак бўлган барча нарсалар Аллоҳнинг илми билан бўлиши, у нарсаларнинг содир бўлишлигини лавҳул маҳфузда ёзиб қўйганлиги ва барча нарса унинг хоҳиши билан бўлишлигини эътиқод қилиш.
Аллоҳ таоло айтди: «Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик». [Қомар сураси : 49]
Қадарга иймон келтириш тўрт босқичдан иборатдир:
Биринчиси: Аллоҳ таоло тақдиримизда содир бўлган барча нарсаларни аввалдан ўзининг азалий илми билан билишлиги ва барча нарсаларни содир бўлишидан аввал ҳам, кейин ҳам билишлигини эътиқод қилишлик.
Бунинг далили: «Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир». [Луқмон сураси : 34]
Иккинчиси: Аллоҳ содир бўлган ва содир бўладиган барча воқеа ҳодисаларни Лавҳул-Маҳфузда битиб қўйган бўлиб, буларнинг барчаси унинг ҳузурида китобда эканлигини эътиқод қилишлик.
Бунинг далили: «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) мавжуддир» [Анъом сураси : 59]
Учинчиси: Қадарда содир бўлган барча нарсалар Аллоҳнинг иродаси билан бўлганлигини ва унинг иродасисиз ҳеч нарса бўлмаслигини эътиқод қилишлик.
Бунинг далили: «Сизларнинг орангиздаги Тўғри Йўлда бўлмоқни хоҳлаган кишилар учун (бир эслатмадир). Сизлар фақат бутун оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (Тўғри Йўлда бўлишни) хоҳларсизлар». [Таквир сураси : 28,29]
Тўртинчиси: Коинотимизда мавжуд бўлган барча нарсаларни Аллоҳ яратганлигига, уларнинг зотларини ҳам, сифатлари ва ҳаракатларини ҳам Аллоҳ яратганлигини эътиқод қилишлик.
Бунинг далили: «Ҳолбуки, сизларни ҳам, қилиб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!». [Соффат сураси : 96]
16 -савол: Қуръоннинг таърифи қандай?
Жавоб: Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи(сўзи) бўлиб у махлуқ (яратилган) эмасдир.
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг. Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир». [Тавба сураси : 6]
17 -савол: Суннат нима дегани?
Жавоб: Суннат пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ёки қилган ишлари ёки қарорлари ёки хилқат ва хулқ атвордаги сифатлари.
18 -савол: Бидъатнинг маъноси нима? Уни қабул қилсак бўладими?
Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларининг даврида бўлмаган, инсонлар ўзлари томонларидан динга қўшган ҳар бир амал бидъатдир.
Бидъатни қабул қилишлик жоиз эмас, балки, уни қайтаришимиз лозим.
Бунга далил пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари: «Ҳар бир бидъат залолатдир» Абу Довуд ривояти.
Мисол тариқасида таҳоратда таъна аъзоларини тўрт марта ювишлик ёки пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини (мавлид) нишонлашликни келтира оламиз. Буларнинг бирортасини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки саҳобалар қилмаганлар.
19 -савол: Аллоҳ учун яхши кўришлик ва Аллоҳ учун ёмон кўришликнинг маъноси нима?
Жавоб: Аллоҳ учун яхши кўришлик мўъмин бандаларни яхши кўриб, уларга ёрдам беришлик.
Аллоҳ таоло айтади: «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар». [Тавба сураси : 71]
Аллоҳ учун ёмон кўришлик: кофир бўлган кимсаларни ёмон кўриш ва уларга қарши туришдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, «ибодат» қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», - дедилар». [Мумтаҳана сураси: 4]
20 -савол: Аллоҳ таоло Ислом динидан бошқа динда қилинган амалларни қабул қиладими?
Жавоб: Аллоҳ таоло Ислом динидан бошқасида қилинган амалларни зинхор қабул қилмайди!
Аллоҳ таоло айтади: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у Охиратда зиён кўргувчилардандир». [Оли-Имрон сураси : 85]
21 -савол: Куфр сўз, ёки амал, ёки эътиқод билан бўлади! Бунга қандай мисол келтирса бўлади?
Жавоб: Сўздаги куфрга Аллоҳ таолони ёки Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишликни мисол тариқасида олиб келишимиз мумкин.
Амалдаги куфрга Қуръони каримни оёқ ости қилиш ёки Аллоҳдан ўзгасига сажда қилишлишлик мисол бўла олади.
Эътиқоддаги куфр эса, Аллоҳдан ўзгаси ибодатга тотиқли ёки у билан бошқа бирор бир яратувчи бор деб эътиқод қилишлик.
22 -савол: Нифоқ нима ва унинг қандай турлари бор?
Жавоб: Нифоқнинг маъноси зохирда мусулмончиликни кўрсатиб ичида эса куфрни сақлаб юрган иккиюзламичиликдир. Бу каби инсонлар мунофиқлар дея аталади. Нифоқнинг икки тури мавжуд, улар:
1 -Катта нифоқ: устида исломни ичида эса куфрни сақлашлик.
Бу каби нифоқ инсонни диндан чиқаради.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!». [Нисо сураси : 145]
2 -Кичик нифоқ:
Ёлғончилик, ваъдага вафо қилмаслик ва омонатга хиёнат қилишлик каби амаллар кичик нифоқ турларидандир.
Бу каби нифоқ кишини диндан чиқариб юбормайди балки ўз соҳибини (агар тавба қилмаса) азобга дучор қилади.
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мунофиқнинг уч белгиси бордир: Агар гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди, омонатга хиёнат қилади!» Бухорий ва Муслим ривояти.
23 -савол: Пайғамбарларнинг энг охиргиси ким?
Жавоб: У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир!
Аллоҳ таоло айтади: «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг расули ва пайғамбарларнинг сўнггисидир». [Ахзоб сураси : 40] Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мен пайғамбарларнинг энг охиргисиман ва мендан кейин бирор бир пайғамбар келмайди». Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти
24-савол: Мўъжиза нима?
Жавоб: У Аллоҳ таоло пайғамбарларига берган ҳар бир ноодатий нарсадир. Ва мўъжизалар пайғамбарлар содиқ эканликларига далолат қилади. Масалан,
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойни иккига бўлишлари.
– Мусо алайҳиссалом денгизни иккига бўлишлари ва Фиръавн ва унинг қўшини унда чўкиб кетишлари.
25-савол: Саҳобалар кимлар? Ва мен уларни яхши кўраманми?
Жавоб: Саҳобий – Ҳар бир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мўмин ҳолида учрашган ва исломда вафот этган кишидир.
– Биз уларни яхши кўрамиз ва уларга эргашамиз. Пайғамбарлардан кейинги инсонларнинг энг яхшисидирлар.
Саҳобаларнинг энг афзаллари: Тўрт халифа:
Абу Бакр розияллоҳу анҳу
Умар розияллоҳу анҳу
Усмон розияллоҳу анҳу
Али розияллоҳу анҳу
26-савол: Мўминлар оналари кимлар?
Жавоб: Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидирлар.
Аллоҳ таоло айтадики: «Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақдорроқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридирлар» [Ахзоб сураси: 6].
27-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оилаларининг бизнинг устимизда қандай ҳақлари бор?
Жавоб: Биз уларни яхши кўрамиз, уларни ўзимизга дўст тутамиз, уларни ёмон кўрганларни ёмон кўрамиз ва ғулуга кетиб қолмаймиз. Оилалари – У кишининг аёллари, зурриётлари, Бани Ҳошим ва Бани Мутталибнинг мўминларидир.
28-савол: Мусулмонларнинг волийларига нисбатан бизга вожиб қилинган нарсалар нима?
Бизнинг устимиздаги вожиблар: Уларни ҳурмат қилиш, маъсият бўлмаган ишларда қулоқ тутиш ва итоат қилиш, уларни тахтдан тушириш учун кўтарилиш қилмаслик, уларнинг ҳақларига дуо қилиш ва уларга насиҳат қилишдир.
29-савол: Мўминларнинг диёри қаерда?
Жавоб: Жаннатда, Аллоҳ таоло айтадики: «Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур...» [Муҳаммад сураси: 12].
30-савол: Кофирларнинг диёри қаерда?
Жавоб- Дўзахда, Аллоҳ таоло айтадики: «Ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар» [Бақара сураси: 24].
31-савол: Кимдан ва нимадан қўрқамиз? Нимани кимдан умид қиламиз? Ва бу нарсаларнинг далили нима?
Жавоб: Қўрқув – Аллоҳдан ва унинг жазосидан бўлади.
Умид – Аллоҳдан савоб беришини, мағфират этишини ва раҳм қилишини умид қиламиз
Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Ана ўша дуо қилаётганлари Роббиларига васила изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқ учун). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир» [Исро сураси: 57]. . «Бандаларимга хабар бергил: «Албатта, Менинг Ўзим ғофуру роҳиймдирман. Ва, албатта, азобим аламли азобдир» [Хижр сураси: 49-50].
32-савол: Аллоҳнинг баъзи исм-сифатларини айтиб беринг!
Жавоб: Аллоҳ, Робб, Ар-Роҳмаан, Ас-Самиъ, Ал-Басир, Ал-Алийм, Ар-Роззақ, Ал-Хайй, Ал-Азийм.... ва яна бошқа чиройлик исмлари ва олий сифатлари.
33-савол: Бу исмларни шарҳланг!
Жавоб: Аллоҳ: Ибодат қилинадиган ҳақ илоҳ, у ёлғиз ва унинг шериги йўқдир.
Робб – Яъни яратувчи, молик, ризқлантирувчи, ишларни бошқариб турувчи ва барча нуқсонлардан пок ягона зотдир.
Ас-Самиъ: Ҳамма нарчани эшитиб турувчи, овозларнинг турли хил бўлишига қарамасдан ҳаммасини эшитиб туради.
Ал-Басир: Барча нарсани, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин кўриб турувчи.
Ал-Алийм: Олдинги, ҳозирги ва келажакдаги барча нарсани билиб турувчи.
Ар-Рохман: Барча махлуқотларни, хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин, ўз раҳмати билан ўраб олувчидир. Барча бандалар ва махлуқотлар унинг рахматининг остидадирлар.
Ар-Роззақ: Инсону жин ва барча жонзотларнинг ризқи унинг зиммасида бўлган зотдир.
Ал-Хайй: Ўлмайдиган тирик зот, у зотдан ташқари ҳамма ўлади.
Ал-Азийм: Энг комил, камолотнинг барчаси у учунгинадир, энг улуғ, улуғлик унинг исм-сифатларида ва ишларидадир.
34-савол: Мусулмон уламоларга нисбатан бизга нималар вожиб қилинган?
Жавоб: Уларни яхши кўрамиз, бирор масалада ёки бошимизга келган бирор нарсада уларга қайриламиз. Уларни фақат яхшилик ила эслаймиз ва кимки уларни ёмонлик ила тилга оладиган бўлса, бизнинг йўлдошимиз эмас.
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир» [Мужадала сураси: 11].
35-савол: Аллоҳнинг авлиёлари кимлар?
Жавоб: Улар мўминлар тақводорлар.
Аллоҳ таоло айтади: «Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир» [Юнус сураси: 62-63].
36-савол: Иймон сўз ва амалми?
Жавоб: Иймон сўз ва амал ва эътиқод.
37-савол: Иймон зиёда бўлиши ёки заифлашиб кетиши мумкинми?
Жавоб: Иймон Аллоҳга итоат қилиш билан зиёда бўлади ва осийлик қилиш билан сусайиб камаяди.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир» [Анфал сураси: 2].
38-савол: Эҳсон нима?
Жавоб: Аллоҳга кўриб тургандек ибодат қилиш, агар ундай қила олмаса, у мени кўриб турибди дегандек ибодат қилишдир.
39-савол: Аллоҳ таоло амалларни қабул қилиши учун қандай шартлар бор?
Жавоб: Икки шарти бор?
1: Агарда амал Аллоҳ учун холис қилинган бўлса.
2: Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига тўғри келса.
40-савол: Аллоҳ таолога бўлган таваккул нима у?
Жавоб: Ҳар хил манфаатларга эришишда ва зарарларни кетказишда Аллоҳ таолога таяниш ва шу билан бирга сабабларни ҳам ушлашдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир...» [Талоқ сураси: 3].
.
41-савол: Инсонларнн қандай маъруфларга буюриш керак ва қандай мункарлардан қайтариш керак?
Жавоб: Маъруф: Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларидир.
Мункар: Бу Аллоҳ таоло қайтарган баоча маъсиятлар.
Аллоҳ таоло айтади: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» [Оли-Имрон сураси: 110].
42-сввол: Аҳлу сунна ва жамоа, улар кимлар?
Жавоб: Улар айтаётган сўзларида, қилаётган амалларида ва эътиқодларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларига эргашган инсонлардирлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашганлари ва бидъатни тарк қилганлари сабабли Аҳли сунна деб аталдилар.
Жамоат деб аталашиларининг сабаби эса, улар ҳақ устида йиғилдилар ва бўлинмадилар.
Фиқҳ қисми47
1-савол: Таҳоратни таърифи нима?
Жавоб: Таҳорат (Покланиш) — ҳиссий ва маънавий нопоклик, ифлосликлардан пок ва тоза бўлмоқдир.
Ифлосликлардан покланиш: Баданга, кийимга ёки намоз ўқиладиган жойларга теккан нажосатларни тозалаш билан бўлади.
Маънавий покланиш бу : ғусл ва таҳорат олиш билан бўлади. Таҳорат ва ғусл эса, инсонни тозалайдиган сувлар билан бўлади. Кимдир тоза сув топа олмаса, ёки ишлатишдан ожиз қолган бўлса таяммум олиш билан покланади.
2-савол: Нажосат теккан жойларни қандай тозалаймиз?
Жавоб: Тоза бўлгунча сув билан ювамиз.
– Ит ялаган идишларни эса, етти марта, биринчисида тупроқ билан ювилади.
3-савол: Таҳоратнинг қандай фазилатлари бор?
Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Агар мусулмон киши таҳорат олиб юзини ювса, кўзлари билан қилган барча хато камчиликлар тушган сув билан бирга «ёки охирги тушган томчи билан бирга» чиқиб кетади. Агар у қўлларини ювса, қўли билан ушлаб қилган барча гуноҳлари шу сув «ёки охирги томчиси» билан бирга чиқиб кетади. Агар у оёқларини ювса, оёқлари билан қилган барча гуноҳлари шу сув билан «ёки охирги томчи билан» чиқиб кетади. Шундай қилиб таҳоратдан гуноҳлари тўкилган ҳолатда чиқиб кетади». Муслим ривояти
4-савол: Таҳоратни қандай оламиз?
Жавоб: Аввало, кафтимизни уч маротаба яхшилаб ювиб оламиз.
Сўнгра оғзимиз ва бурнимизни уч марта-дан чайқаймиз.
Оғзимизни чайқашнинг кайфияти: ўнг кафтимизга сув олиб оғзимизни чайқаймиз ва сувни чиқариб ташлаймиз.
Шу сингари, бурнимизни ҳам уч маротаба чайқаймиз.
Буриндаги сувни чап қўлимиз воситасида чиқариб ташлаймиз.
Сўнгра, юзимизни уч маротаба яхшилаб ювамиз.
Ва қўлимизни тирсак билан қўшиб ювамиз.
Сўнгра бошимизга масҳ тортишилик учун қўлларимизни сувлаб оламиз ва олди қисмидан орқа томон, кейин эса, худди шу шаклда орқадан олдинга тортамиз ва қулоқларимизни ҳам қўшиб қўямиз.
Сўнгра оёқларимизни тўпиққа қадар уч маротаба ювамиз.
Мана-шу кўринишдаги таҳорат энг комил таҳорат бўлиб ҳисобланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг худди шундай таҳорат олганликлари Бухорий ва Муслимда Усмон ва Абдуллоҳ бин Зайддан ривоят қилинган. Бухорий ва бошқаларда келган ривоятларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бир ва икки мартадан таҳорат олганликлари ҳам собит бўлган. Яъни барча ювиладиган тана аъзоларини бир марта ёки икки мартадан ювганлар.
5-савол: Таҳоратнинг фарзлари нима ва улар нечта?
Жавоб: Таҳоратнинг фарзларидан мурод шуки - агар ювилиши зарур бўлган тана аъзоларидан бирортаси ювилмай қолса, таҳорат тўғри бўлмайди ва у билан ўқилган намозни такроран ўқишлик керак.
1- Юзни ювишлик, оғизни чайқаш ва бурунни қоқиш ҳам шулар жумласидандир.
2- Қўлни тирсак билан қўшиб ювишлик.
3- Бошга масҳ тортишлик.
4- Оёқларни тўпиқлар билан қўшиб ювишлик.
5- Тана аъзоларини ювишликда тартиб билан ювишлик. Биринчи юзни, сўнгра қўлларни, сўнгра бошга масҳ тортиш сўнгра, оёқларни ювишлик.
6- Узлуксизлик. Яъни биринчи ювилган тана аъзоси қуриб қолмасдан олдин иккинчисини дарҳол ювишлик.
Бунинг мисоли, бир инсон таҳоратнинг яримини олиб сўнгра бир қанча вақт ўтиб яримини олса, бу кишининг таҳорати тўғри бўлмайди.
6-савол: Таҳоратнинг суннатлари қайсилар ва улар нечта?
Жавоб: Таҳоратнинг суннатидан мурод: қилса савоб олади, қилмаса эса гуноҳ қилган бўлиб ҳисобланмайди ва таҳорат тўғри бўлади.
1- Бисмиллаҳни айтиш.
2- Мисвок ишлатиш.
3- Кафтни уч маротаба ювиш.
4- Бармоқлар ўртасига хилол тортиш.
5- Аъзоларни икки ёки уч марта ювиш.
6- Ўнг томондан бошлаш.
7- Таҳоратдан кейин зикр қилиш. "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳу", - деб айтишлик.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ ва унинг шериги йўқлигига ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом унинг қули ва пайғамбари эканлигига гувоҳлик бераман.
8- Таҳоратдан кейин икки ракат намоз ўқиш.
7-савол: Таҳоратни бузадиган амаллар нечта?
Жавоб: Олди ёки орқадан чиққан барча нарсалар: бавл (сийдик), ахлат, ҳаво.
Уйқу, ақлдан озиш, ҳушдан кетиш.
Туя гуштини ейиш.
Олди аврат қисми ёки орқа аврат қисмини ҳеч қандай нарсасиз ушлашлик.
8-савол: Таяммум нима?
Жавоб: Таяммум – Ер юзидаги тоза тупроқни сув йўқлиги, ёки уни ишлатишга қодир бўлмаган пайтда таҳорат сифатида ишлатишлик.
9-савол: Таяммумнинг сифати қандай бўлади?
Жавоб: Икки кафтнинг ичи билан тоза тупроқ ёки ер жинсига урилади, сўнгра кафтлари билан юзини ҳамда қўлларининг устки қисмини бир маротаба суртади.
10-савол: Таяммумни бузадиган амаллар қайсилар?
Жавоб: Таҳоратни бузадиган барча амал таяммумни ҳам бузади.
Сувнинг топилиши ҳам таяммумни бузади.
11-савол: Маҳси ва жавроб нима дегани? Уларга масҳ тортса бўладими?
Маҳси – Инсон оёғига киядиган теридан ясаладиган оёқ кийим.
Жавроб – Инсон оёғига киядиган теридан бошқа нарсалардан ясалган оёқ кийим.
Агар киши оёғига таҳорат олиб сўнгра маҳси ёки жавроб кийган бўлса, ўша кийган нарсасига масҳ тортса бўлади.
12-савол: Маҳсига масҳ тортишликдан кўзланган ҳикмат нима?
Жавоб: Бандаларга ибодатни енгиллатмоқ! Хусусан, қиш вақтларида ёки сафарда оёқдаги нарсани ечишлик қийин бўлганда кишига аст қотади.
13-савол: Маҳсига масҳ тортишликнинг шартлари нима?
Жавоб: 1- Таҳоратлик ҳолда кийишлик.
2- Масҳ тортиладиган маҳси тоза бўлишлиги. Нажас маҳсига тортиб бўлмайди.
3- Оёқнинг ювилиши керак бўлган миқдорни (маҳси) ёпишлиги.
4- Масҳ тортишлик шариат белгилаб берган вақт ичида бўлишлиги. Муқим учун, бир кун ва бир тун, мусофир учун, уч кун ва уч тун.
14-савол: Маҳсига масҳ тортишликнинг сифати қандай бўлади?
Жавоб: Қўлларининг бармоқларини сув қилиб кийилган маҳсининг устки қисмига, оёқнинг учидан то болдиргача бир марта тортиб боришлик. Ўнг оёғига ўнг қўли билан, чап оёғига чап қўли билан тортади.
15-савол: Масҳни бузадиган амаллар қайсилар?
Жавоб: Шариат белгилаб берган муддатнинг битиши масҳни бузувчи омилдир.
2- Маҳсини ечишлик. Агар киши масҳ тортгандан сўнг маҳсиларини ёки бир маҳсисини ечса, янги таҳорат олмай туриб ўша маҳсига масҳ тортишлиги мумкин бўлмайди.
16-савол: Намознинг маъноси нима?
Жавоб: Намоз- Белгиланган махсус сўз ва амаллар билан бажариладиган, такбир билан бошланиб, салом бериш билан тугайдиган ибодатдир.
17-савол: Намознинг ҳукми нима?
Жавоб: Намоз мусулмонлар учун фарз бўлган амалдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» [Нисо сураси: 103].
18-савол: Намозни тарк қилишликнинг ҳукми нима?
Жавоб: Намозни қасддан инкор қилиб ташлаб қўйишлик куфр амалдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Биз ва кофирларнинг ўртамизни ажратиб турадиган нарса намоздир. Бас, ким намозни тарк қилса дарҳақиқат, кофир бўлибди».
Аҳмад ва Термизий ривояти
19-савол: Мусулмон киши учун бир кунда неча маҳал намоз фарз бўлган ва улар неча ракат?
Жавоб: Мусулмон киши учун бир кунда беш маҳал намоз ўқиш фарз бўлган, улар: Бомдод: икки ракат,
Пешин: тўрт ракат,
Аср.: тўрт ракат,
Шом: уч ракат,
Ҳуфтон: тўрт ракат.
20-савол: Намознинг шартлари қандай?
1- Мусулмон бўлишлик. Кофир инсон намоз ўқиса намози ўтмайди.
2- Ақл; мажнуннинг намози дуруст эмас.
3- Ажрата билишлик; намозларнинг фарқига бормайдиган ёш боланинг намози дуруст эмас.
4- Ният.
5- Намоз вақтининг кириши.
6- Таҳорат.
7- Нажосатдан пок бўлиш.
8- Авратни беркитиш.
9- Қиблага қараб намоз ўқиш.
21-савол: Намознинг арконлари нечта?
Жавоб: Намознинг арконлари 14 та бўлиб, қуйидагилардир:
1- Фарз намозларида туришликка қодир инсоннинг туриб ўқишлиги.
2- Эҳром такбирини айтишлик. "Аллоҳу акбар", - деб қулоқ қоқишлик.
3- Фотиҳа сурасини ўқишлик.
4- Рукуъ қилишлик. Қўлларини тизасига буклаб орқа умуртқа жойини текис тутади. Ҳамда бошини тушириб ҳам, баланд кўтариб ҳам юбормайди.
5- Рукуъдан кўтарилишлик.
6- Тик турганда текис туришлик.
7- Сажда қилишлик. Сажда қилганда пешонаси, бурни, икки кафти, икки тиззаси ва оёқ бармоқларининг учлари ерга тегишлиги керак.
8- Саждадан туриш.
9- Икки сажда ўртасида ўтиришлик.
Ўтиришда чап оёғига ўтириб ўнг оёғининиг учларини қиблага қаратган ҳолда ерга қадаш суннатдир.
10- Тинчланиш; ҳар бир амални сокинлик билан бажариш.
11- Аттаҳийятни ўқишлик.
12- Охирги ташаҳҳудга ўтириш.
13- Икки маротаба салом беришлик – Бу икки маротаба «Ассалааму алайкум ва рохматуллоҳ»,-дейиш билан бўлади.
14- Айтиб ўтганимиздай: намоз рукнларини тартиб билан бажариш: Масалан, агарда рукуъдан олдин атайлаб сажда қилса намози бузулади. Агарда эсдан чиқариб қилиб қўйса орқага рукуъ қилиш учун қайтиши лозимдир. Сўнгра қайтадан сажда қилади.
22-савол: Намоз вожибларини айтиб беринг!
Жавоб: Намоз вожиблари саккизтадир. Улар қуидагилар:
1-Такбироти эхромдан ташқари бошқа такбирлар.
2-Имом ва ёлғиз ўқиётган одам «Самиъаллоҳу лиман хамидаҳ»,- деб айтиши.
2-«Роббанаа ва лакалхамд»,- деб айтиш.
4-Рукуъда бир марта «Субхана роббиял ъазийм»,- деб айтиш.
5-Саждада бир маротаба «Субхана роббиял аълаа»,- деб айтиш.
6-«Роббиғфирли»,- деб икки сажда ўртасида айтиш.
7-Биринчи ташаҳҳудни ўқиш.
8-Биринчи ташаҳҳудга ўтириш.
23-савол: Намознинг суннатлари нималар?
Жавоб: Ўн битта суннатдир. Улар қуйдагилар:
1-Такбиротул эҳромдан кейин: «Субхаанакаллоҳумма ва бихамдик ва табаарокасмука ва таъаала жаддука ва лаа илааҳа ғойрўка», – деб айтиш. Бу намозни очиш дуоси дейилади.
2-Аъузубиллаҳни айтиш.
3-Бисмиллаҳни айтиш.
4-(Фотиҳа сурасидан кейин) «Аамин»,- деб айтиш.
5-Фотиҳадан кейин зам сура ўқиш.
6-Имом қироат жаҳрий ўқиладиган ўринларда жаҳрий ўқишлиги.
7-Хамд айтгандан кейин «Милъўссамаавати ва милъўлъарди ва милъў маа шиъта мин шайъин баъд» деб айтиш
8-Рукуъдаги иккинчи учинчи ва ундан кейинги тасбеҳлар
9- Саждадаги биринчи тасбеҳдан кейингилари ҳам суннатдир.
10-Икки сажда ўртасидаги «Роббиғфирлии» зикрини бир мартадан кўп айтиш ҳам суннатдир.
11-Охирги ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг оилаларига саловат ва салом айтиш ва барака тилаш. Ундан кейин дуо қилиш.
Тўртинчидан: Феълий суннатлар, яъни, суннат бўлган кўринишлар:
1- Эҳром такбири вақтида икки қўлни кўтариш.
2-Рукуъ пайтида икки қўлни кўтариш.
3-Рукуъдан қайта кўтарилганда икки қўлни кўтариш.
4-Ундан кейин қўлларни қайтадан бойлашлик.
5-Ўнг қўлни чап қўлни устига қўйиш.
6-Сажда қиладиган ўрнига қараб туриш.
7-Турган пайтида икки оёғини орасини очиб туриш.
8-Рукуъда тиззадаги қўлнинг панжаларини орасини очган ҳолда ушлаш, белини теккис тутиш ва бошини ҳам теккис тутиш.
9-Сажда аъзоларини барчасини ўз ўрнига қўйиб сажда қилиш, ва саждагоҳга қўли ва пешонаси ҳеч қандай тўсиқсиз тегиши.
10-Саждада қорнини икки сонидан, чиғаноқларини биқинидан, билакларини ердан узоқда тутиши, икки сонини орасини очиши, товонларини теккис тутиш, ва оёқ бармоқларининг остини ерга қаратиши, саждада қўллар елка баробарида қўйиб ва бармоқларини орасини ёпиб теккис қилади.
11-Икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб панжаларини қиблага қаратмоғи ва охирги ташаҳҳудда икки ёнбоши билан ўтириб, чап оёғини ўнг томонга чиқариб ўнг оёғини эса тик қадамоқ керак.
16-Сўнгра ўтирганда чап оёғининг ост қисмига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб, оёқ панжаларининг учини қибла томонга қаратади. Ташаҳҳудда ҳам худди шу кўриниш, аммо ўрта бармоғи билан бош бармоқни узук каби боғлайди ва кўрсаткич бармоғини дуо қилаётганда ҳаракатлантиради. Ва чап қўлини чап сонига бармоқларини бир-бирига жипс қилиб теккис ҳолда қиблага қаратади.
13-Ўнг ва чап томонга қараб салом бериш.
24-савол: Намозни бузувчи нечта омил бор?
Жавоб: 1-Намоз рукнларидан бир рукнни ёки шартларидан бир шартни тарк этиш.
2-Қасддан гапириш.
3-Еб-ичиш.
4-Қайта-қайта кўп ҳаракат қилиш.
5-Намоз вожибларидан бирор вожибни атайин тарк қилиш.
25-савол: Мусулмон киши қандай намоз ўқийди?
Жавоб: Намознинг кўриниши:
1-Бутун бадани ила қиблага қараб туради, ён-атрофга қарамасдан, бурилмасдан туради.
2-Сўнгра қалбида ўқимоқчи бўлган намозини ният қилади. Нимани ният қилганини нутқ қилмайди.
3-Сўнгра такбиротул эҳромни «Аллоҳу акбар»,- деб айтади. Қўлларини такбир пайтида елкалари миқдорида кўтаради.
4-Сўнгра ўнг қўлининг кафтини чап қўлинининг кафтининг устига иккаласини эса, кўкрагининг устига қўяди.
5-Сўнгра истифтоҳ дуосини ўқийди ва айтадики: (اللَّهُمَّ بَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَايَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ، اللَّهُمَّ نَقِّنِي مِنْ خَطَايَايَ كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الأَبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ، اللَّهُمَّ اغْسِلْنِي مِنْ خَطَايَايَ بِالثَّلْجِ وَالْمَاءِ وَالْبَرَدِ).
Маъноси: Аллоҳим, мен билан хатоларим орасини мағриб билан машриқ ўртасини узоқ қилганинг каби йироқ эт. Аллоҳим! Оппоқ либос кирликдан тозалангани каби мени ҳам хатоларимдан тоза эт. Аллоҳим! Мени хатоларимдан қор билан, сув билан ва дўл билан юв-покла!
ёки
(سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ).
«Субхаанакаллоҳумма ва бихамдик ва табаарокасмука ва таъаала жаддука ва лаа илааҳа ғойрўка», – деб айтиш.
Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сен (барча айбу нуқсонлардан) поксан. Сенинг ҳамдинг билан (тасбеҳ айтдим). Сенинг исминг баракотли, улуғлигинг олий бўлди ва Сендан ўзга илоҳ (и барҳақ) йўқдир.
Сўнгра: «Аъузу биллаҳи минашшайтоониррожийм»,- деб Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сурайди. 7-Сўнгра, бисмиллаҳни айтиб фотиҳа сурасини ўқийди: Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан «Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Роббиси Аллоҳга бўлсин» У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. "Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. "Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.) У Қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. "Явмид дин"-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.) Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз. ( "Иййака наъбуду" "фақат Сенга ибодат қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. "Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.) Бизни тўғри йўлга бошлагин. ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.) Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас». [Фотиҳа сураси: 1-7].
Сўнгра «Аамин»,- деб айтади. Маъноси: Аллоҳим қабул айла!
8-Сўнгра, Қуръондан қўлдан келгунча зам сура ўқийди. Бомдод намозини узунроқ ўқийди.
9-Сўнгра рукуъ қилади, яъни Аллоҳни улуғлаб белини букади. Рукуъ қилаётган вақтда такбир айтади ва шу вақтни ўзида қўлларини елка миқдорича кўтаради.
Белини ва бошини теккис қилиб икки қўлини бармоқларини орасини очган ҳолда тиззасига қўяди.
10-Рукуъда «Субхаана роббиляъазиим» деб уч марта айтади. Ҳохласа «Субхаанакаллоҳумма ва биҳамдик, Аллоҳуммағфирлии»,- деб қўшса ҳам бўлади.
11-Сўнгра бошини рукуъдан кўтарганча «самиъаллоҳў лиман хамидаҳ»,- деб айтади. Ва кўтарилаётганда ҳам қўлларини елка миқдорича кўтаради. Имомга эргашган инсон эса, юқоридагини айтмайди. Балки «Роббанаа ва лакалхамд»,- деб айтади.
Сўнгра «Роббана ва лакалхамдў мил'ас-самааваати ва мил'ал- арзи ва маа байнаҳумаа ва мила маа ши'та мин шай'ин баъд»,- деб айтади.
Маъноси: Осмонлару ер ва улар ўртасидаги нарсалар миқдорича, яна Ўзинг хоҳлаган нарса миқдорича (ҳамд бўлсин).
13-Сўнгра биринчи саждага кетади: ва саждага кетаётган вақтда «Аллоҳу акбар»,- деб айтади. Ва еттита аъзоси билан сажда қилади. Улар: Пешона, бурун, икки кафт, икки тиззи ва икки оёқнинг учлари.
Саждада қорнини икки сонидан, чиғаноқларини биқинидан ва билакларини ердан узоқда тутади. Панжаларини учини қиблага қаратади.
14-Ва саждада «Субхаана роббилаълаа»,- деб уч марта айтади. Ҳохласа «Субхаанакаллоҳумма ва бихамдик, Аллоҳуммағфирлии»,- деб қўшса ҳам бўлади.
15-Сўнгра саждадан бошини «Аллоҳу акбар»,- деб кўтаради.
16-Сўнгра икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб панжаларини қиблага қаратади. Ташаҳҳудда ҳам ҳудди шу кўриниш, аммо ўрта бармоғи билан бош бармоқни узук каби боғлайди ва кўрсаткич бармоғини дуо қилаётганда ҳаракатлантиради. Ва чап қўлини чап сонига бармоқларини бир-бирига жипс қилиб теккис ҳолда қиблага қаратади.
17- Ва икки сажда орасида: ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَاجْبُرْنِي، وَعَافِنِي وَارْزُقْنِي، وَارْفَعْنِي ).
«Роббиғфирлии варҳамнии ваҳдинии важбўрнии ва ъаафинии варзўқний варфаъний»,- деб айтади.
Маъноси: Роббим, мени мағфират эт. Менга раҳм эт. Мени ҳидоят қил, ўнгла ва офият (соғлик) ато эт. Менга ризқ бер ва мени баланд қил.
18-Сўнгра биринчи марта сажда қилгандай иккинчи маротаба ҳам сажда қилади. Иккинчисига бораётиб хам сажда қилади.
19-Сўнгра «Аллоҳу акбар»,- деган ҳолда иккинчи саждадан кўтарилади. Иккинчи ракатни ҳам биринчи ракат каби ўқийди, фақат истифтоҳ дуосини ўқимайди.
20-Сўнгра иккинчи ракатга «Аллоҳу акбар»,- деган ҳолда ўтиради. Икки сажда ўртасида ўтиргандай ўтиради.
Ва ташаҳҳудни ўқийди: Ташаҳҳуд: «Аттаҳиййаату лиллаахи вас-солаваату ват-тоййибаат Ассаламу ъалайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъалаа ъибадиллааҳис- солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоху ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ»
Маъноси: Саломлар (ёки қавлий ибодатлар), намозлар (ёки баданий ибодатлар) ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар-амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ҳамда расулидир.
Саловат: "Аллоҳумма, солли ъалаа
Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад,
камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳийм. Иннака ҳамийдум- мажийд. Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳийм. Иннака ҳамиидум мажийд».
Маъноси: Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан.
Саловатдан кейинги дуо: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ъазаабил-қобри ва мин ъазааби жаҳаннама ва мин фитнатил-маҳйаа вал-мамаати ва мин шарри фитнатил- масийҳид-дажжаал».
Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан, жаҳаннам азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда масиҳи Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Сўнгра Роббисига ўзи хоҳлаган дуолар билан дунё ва охират яхшиликларидан сураб дуо қилади.
22-Сўнгра ўнг ва чап томонига Ассалааму алайкум ва рохматуллоҳ»,- деб салом беради.
23-Агар намоз икки ёки уч ракат бўладиган бўлса, аттахиётни ўқигандан кейин учинчи ракатга туради.
24-Учинчи ракатга тураётган вақтида «Аллоҳу акбар»,- дейди ва қўлларини ўша вақтда елкаси баробарида кўтаради.
25-Сўнгра намозини қолганини ҳам иккинчи ракат каби ўқийди фақат фотиҳа сурасини ўқиш билан чекланади.
26-Охирги ташаҳҳудда икки ёнбоши ила ўтириб, чап оёғини ўнг томонга чиқариб ўнг оёғини ерга тик қадамоқлиги керак. Ва қўлларини олдинги ташаҳҳудда қўйгандай сонига қўяди.
27-Ҳар доим охирги ракаттан кейин ўтирганда, ташаҳҳудни ва саловатни ўқийди ва дуо қилади.
28-Сўнгра ўнг ва чап томонига Ассалааму алайкум ва рохматуллоҳ»,- деб салом беради.
26-савол: Намоздан кейин қайси зикрлар айтилади?
Жавоб: Уч маротаба истиғфор айтади.
«Аллоҳумма, антас-салааму ва минкас- салаам. Табаарокта йаа зал-жалаали вал-икроом».
Маъноси: Сен Саломдирсан (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Салом Сендандир! (Яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан). Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен (айбу нуқсондан) пок ва муқаддасдирсан.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳууу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр. Аллоҳумма, лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал-жадди минкал-жадд»
Маъноси: Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ! У ёлғиз ҳам шериксиз зотдир! Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ, Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани берувчи йўқ. Сенинг ҳузурингда улуғлик-бойлик эгасига улуғлиги-бойлиги фойда беролмас.
Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳууу лаа шарийкалаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли
шай'ин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду иллаа иййааҳ. Лаҳун-неъмату ва лаҳул-фазлу ва лаҳус-санаа ул-ҳасан. Лаа илааҳа иллаллоҳ, мухлисийна лаҳуд- дийна ва лав кариҳал-каафируун
– «Субханаллоҳ» ўттиз уч марта.
«Алхамдулиллаҳ» ўттиз уч марта.
«Аллоҳу акбар» ўттиз уч марта.
Сўнгра юзинчи қилиб қуидаги зикрни айтади: Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариикалаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр.
– Ихлос, фалақ ва нос сураларини бомдод ва шом намозларидан кейин уч маротаба ва қолган намозлардан кейин бир маротаба ўқийди.
– Оятал курсийни бир марта ўқийди.
27-савол: Равотиб суннатлар қайсилар ва уларнинг қандай фазилатлари бор?
Жавоб: Бомдоддан олдин икки ракат.
Пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат.
Пешин намози фарзидан кейин икки ракат.
Шом фарзидан кейин икки ракат.
Хуфтондан кейин икки ракат.
Бу суннат намозларнинг фазли ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бир кунда Аллоҳ учун ўн икки ракат нафл намоз ўқиса, Аллоҳ у киши учун жаннатда уй қуради», – дедилар. Муслим ва бошқалар ривояти
28-савол: Ҳафтанинг энг яхши куни қайси?
Жавоб: Жума куни. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кунларингизнинг энг яхшиси жума кунидир. Шу кунда Одам яратилди ва шу кунда жони узилди, шу кунда қайта тирилиш учун сур чалинади ва шу кунда соъқ бўлади. Бас, жума куни менга саловат айтишни кўпайтиринглар! Менга саловатинглар тақдим этилади», - дедилар. Шунда: «Эй, Расулуллоҳ! Қандай қилиб саловатларимиз сизга тақдим қилинади, сизнинг жасадингиз чириган бўладикў », - деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ерга пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ҳаром қилган», - дедилар. Абу Довуд ва бошқалар ривояти
29-савол: Жума намозининг ҳукми нима?
Жавоб: Ҳар бир балоғатга етган, ақлли ва сафарда бўлмаган мусулмонга фарзи айндир.
Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир» [Жума сураси: 9].
30-савол: Жума намози неча ракат?
Жавоб: Икки ракат, имом овозини чиқариб қироат қилади, ва намоздан олдин ҳаммамизга маълум бўлганидек иккита хутба бўлади.
31-савол: Жума намозини қолдирса бўладими?
Жавоб: Шариат рухсат берган вақтлардан бошқа вақтда жумани қолдириш жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Кимки уч маротаба жума намозини эътиборсизлик қилиб ташлаб қўйса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босиб қўяди». Абу Довуд ва бошқалар ривояти
32-савол: Жума кунининг суннатларини айтиб беринг!
Жавоб:
1-Ғусл қилиш.
2-Ҳушбўйланиш.
3-Энг яхши кийимларни кийиш.
4-Масжидга эртароқ бориш.
5-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш.
6-Каҳф сурасини ўқиш.
7-Масжидга пиёда юриб бориш.
8-Дуо ижобат бўладиган вақтга эътиборли бўлиш.
33-савол: Жамоат намозининг фазлини зикр қилинг!
Жавоб:Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жамоат намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзал бўлади», – дедилар. Муслим ривояти
34-савол: Намоздаги хушуъ нима?
Жавоб: Қалб ва ҳаёл намозда бўлиши ва аъзолар сокин ҳолда туришидир.
Аллоҳ таоло айтади: «Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар» «Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир». [Муъминун сураси: 1,2]
35-савол: Закот нима?
Жавоб: Махсус молдан махсус жузни махсус шахсга махсус вақтда (Аллоҳни розилиги учун) шариатда тайин қилингандек мулк қилиб беришдир.
– Бу Ислом рукнларининг бир рукни ва вожиб бўлган садақадир. Бойдан олиниб фақирга берилади.
Аллоҳ таоло айтади: «Закотни беринг» [Бақара сураси: 43].
36-савол: Мустаҳаб садақа бу нима?
Жавоб: У – Закотдан бошқа садақалар. Масалан, Бирор яхши ишга бирор вақтда садақа қилиш каби.
Аллоҳ таоло айтади: «Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг» [Бақара сураси: 195].
37-савол: Рўза нима?
Жавоб: Бомдод вақтидан қуёш ботгунча ният ила рўзани бузадиган нарсалардан ўзини сақлаш билан Аллоҳга ибодат қилишдир.
Рўза икки хил бўлади:
Вожиб рўза: Мисол, Рамазон рўзаси, бу ислом динининг арконларининг бир рукнидир.
Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз» [Бақара сураси: 183].
Вожиб бўлмаган рўза: Масалан, хафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш, ҳар бир ойда уч кун рўза тутиш ва энг афзали тўлин ой кечалари тутишликдир. Қамарий ойнинг (13, 14, 15)-кунлари.
38-савол: Рамазон рўзасининг қандай фазилатлари бор?
Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилиб тутадиган бўлса, унинг ўтган гуноҳлари барчаси кечирилади», - дедилар. Муттафақун алайҳ
39-савол: Рамазон ойдан бошқа ойларда нафл рўза тутишнинг қандай фазилатлари бор?
Жавоб: Абу Саид Ал-Худрий ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутадиган бўлса, Аллоҳ таоло тутган рўзаси учун уни дўзахдан етмиш йилга узоқлаштиради»,- дедилар. Муттафақун алайҳ
.
40-савол: Рўзани бузадиган баъзи нарсаларни хабарини беринг!
Жавоб: 1-Атайлаб еб-ичиш.
2-Атайлаб қусиш.
3-Диндан муртад бўлиб кетиш.
41-савол: Рўзанинг суннатлари қайсилар?
Жавоб: 1-Оғиз очишга (ифторликка) шошилишлик.
2-Саҳарлик қилиш ва уни кечиктириш.
3-Рўза вақтида яхши ишларни ва ибодатларни кўпайтириш.
4-Бирорта уни сўкадиган бўлса, «мен рўзадорман», - деб айтиш.
5-Ифторлик вақтида дуо қилиш.
6-Янги етилган хурмолар билан ёки қоқ хурмолар билан, агар топмаса, сув билан ифторлик қилиш.
42-савол: Ҳаж нима?
Жавоб: Ҳаж – Аллоҳ таолонинг уйига махсус амалларни қилиш учун махсус вақтда бориш.
Аллоҳ таоло айтади: «Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни, Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган Зотдир» [Оли Имрон сураси: 97].
43-савол: Ҳажнинг нечта аркони бор?
Жавоб: 1-Эҳром.
2-Арафада туриш.
3-Ифоза тавофи.
4-Сафо билан Марва тепалигида саъй қилиш.
44-савол: Ҳажни қандай фазилатлари бор?
Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади», - дедилар. Бухорий ва бошқалар ривояти
- " Онасидан янги туғилгандек" яъни гуноҳсиз деган маънони билдиради.
45- савол: Умра қилишлик қандай амал?
Жавоб: Умра қилишлик- Аллоҳнинг байтини мақсад қилган ҳолда ибодат тариқасида қилинадиган махсус амалдир.
46-савол: Умра қилишликнинг рукни нечта?
Жавоб: 1-Эҳром.
2- Каъбатуллоҳни тавоф қилиш.
3- Сафо ва Марва ўртасида югиришлик.
47-савол: Алоҳнинг йўлидаги жиҳод нима?
Жавоб: Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилиш ва ислом динини етказишлик йўлида бор куч ва ҳаракатни юмшашлик. Ёки ислом ва мусулмонлар учун жанг қилишлик.
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир» [Тавба сураси : 41].
Сийрат қисми.32
1-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насаблари қандай?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насаблари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳашим. Ҳашим Қурайшдан, Қурайш араблардан, араблар эса Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли Исмоил алайҳиссаломдандир.
2-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналарининг исми нима?
Жавоб: Омина бинти Ваҳб.
3-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оталари қачон вафот этган?
Жавоб: Оталари Абдуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оналарининг қорнида бўлган вақтларида Мадинада вафот этган.
4-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон туғилганлар?
Жавоб: Фил йилида робийъул аввал ойининг душанба кунида туғилганлар.
5-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда туғилганлар?
Жавоб: Макка шаҳрида.
6-савол: Оналари Оминадан бошқа энага ва сут эмизувчилари кимлар?
Жавоб: 1: Оталари Абдуллоҳнинг чўриси Умму Айман.
2: Амакилари Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба
3: Ҳалийма Саъдийя
7-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оналари қачон вафот этган?
Жавоб: Оналари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олти ёшга тўлганларида вафот этган ва боболари Абдулмутталиб у кишини ўз қарамоғига олган.
8-савол: Боболари Абдулмутталибнинг вафотидан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ким ўз қарамоғига олган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни саккиз ёшларида боболари вафот этганидан сўнг у кишини амакилари Абу Толиб ўз қарамоғига олди.
9-савол: Амакилари Абу Толиб билан қачон Шомга сафар қилдилар?
Жавоб: ўн икки ёшларида Шомга тижорат учун сафар қилдилар.
10-савол: Шомга иккинчи сафарлари қачон бўлди?
Жавоб: Шомга бўлган иккинчи сафарлари Хадича онамизнинг тижорати сабабли бўлди ва ёшлари йигирма бешга кирган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ердан қайтгач, Хадича онамизга уйландилар.
11-савол: Қурайш қачон Каъбани қайтадан қурди?
Жавоб: Қурайш Каъбани Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўттиз беш ёшга тўлганларида қайтадан қурди.
Қурайш Каъбага қора тошни қўйиш вақти келганда уни ким қўйишлигида бир-бирлари билан келиша олмай қолган вақтида ўртага Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийимларини ечиб ерга қўйдилар ва ҳар бир қабила бошчисини кийимнинг бир томонидан ушлаб кўтаришга буюрдилар. Қора тош ўрнига келганда эса муборак қўллари билан олиб уни ўз ўрнига қўйдилар.
12-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлиб юборилганларида неча ёшда эдилар ва кимга пайғамбар қилиниб юборилдилар?
Жавоб: Пайғамбар бўлиб юборилаган пайтларида қирқ ёшга тўлган эдилар ва барча инсонларга ҳушхабар берувчи ва эслатувчи бўлиб юборилдилар.
13-савол: Ваҳий бошланиши қандай бўлган?
Жавоб: Тушларининг ўнгдан келиши. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда нимани туш кўрсалар кундузларида худди шундай рўй берар эди.
14-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ваҳийдан аввалги ҳолатлар қандай эди? Биринчи ваҳий қачон нозил бўлди?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиро ғорида Аллоҳга ибодат қилар эдилар ва у ерда туриш учун озуқа йиғиб кетар эдилар.
Биринчи ваҳийнинг нозил бўлиши ҳам шу жойда бўлган.
15-савол: Қуръони каримдан биринчи нозил бўлган оят қайси?
Жавоб: Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти: 1.«(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парпардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! 2. У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир). 3. Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта карамли Зотдир. 4. У (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган Зотдир. 5. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди» [Алақ сураси: 1-5].
16-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатига ким биринчи иймон келтирган?
Жавоб: Эркаклардан Абу Бакр Сиддиқ, аёллардан Ҳадича бинту Ҳувайлид онамиз, ёш болалардан Али ибн Абу Толиб, қуллардан Зайд ибн Ҳориса ва Билол Ҳабаший эди.
17-савол: Исломга даъват дастлаб қандай бошланди?
Жавоб: Рисолат бошлангандан тортиб токи уч йилга қадар даъват махфий ҳолатда бўлди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқ даъват қилишликка буюрилдилар.
18-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватни ошкора қилганларидан кейин у киши ва атрофидаги асҳобларининг ҳоли қандай кечди?
Жавоб: Макка мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларга озор беришликда чекдан чиқишди ва шу сабабли мусулмонлар Нажжоший бошқариб турган Ҳабашистонга ҳижрат қилишликка мажбур бўлишди.
Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор беришликка ва у кишини ўлдиришликка келишиб олишди, аммо Аллоҳ таоло ўзининг элчисининг амакиси бўлган Абу Толиб орқали ҳимоя қилди
19-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолаларига ўн йил тўлганда ким вафот этди?
Жавоб: Амакиси Абу Толиб ва суюкли аёллари Ҳадича онамиз вафот этди
20-савол: Исро ва Меърож кечаси қачон содир бўлган?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 50 ёшга тўлганларида содир бўлди ва ўша кечада намоз фарз қилинди.
Исро: (сайр қилдиришлик) Ҳарам масжидидан Ақсо масжидига бўлган.
Меърож: (кўтарилишлик) Ақсо масжидидан осмонга, сидротул-мунтаҳага қадар бўлган.
21-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка ташқарисидаги инсонларга қандай даъват қилганлар?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоиф шаҳрига бориб шаҳар аҳли йиғиладиган жойларда, мавсумларда даъват қилар эдилар. Шу тариқа Мадина аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб унга иймон келтиришди ва ёрдамчи бўлишликка байъат беришди.
22-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада неча йил қолдилар?
Жавоб: Ўн уч йил.
23-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерга ҳижрат қилдилар?
Жавоб: Маккадан Мадинага ҳижрат қилдилар.
24-савол: Мадинада нечи йил қолдилар?
Жавоб: Мадинада ўн йил яшадилар.
25-савол: Мадинада яшаган пайтларида шариатда нималар жореъ қилинди?
Жавоб: Закот, рўза, ҳаж, жиҳод ва азон сингари бошқа амаллар жореъ қилинди.
26-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган энг аҳамиятли жанглари қайси?
Жавоб: 1. Бадр жанги.
2. Уҳуд жанги.
3. Аҳзоб жанги.
4. Макка фатҳи.
27-савол: Қуръони каримда энг охирги нозил бўлган оят қайси?
Жавоб: Аллоҳ таолонинг ушбу ояти: «Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди» [Бақара сураси: 281].
28-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон вафот этганлар?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий ўн биринчи йил робиъул аввал ойида олтмиш уч ёшларида вафот этганлар.
29-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларининг исмлари нима?
Жавоб: 1. Ҳадича бинти Ҳувайлид
2. Савда бинти Замъа
3. Оиша бинти Абу Бакр Сиддиқ
4. Ҳафса бинти Умар
5. Зайнаб бинти Хузайма
6. Умму Салама Ҳинд бинти Абу Умайя
7. Умму Ҳабийба Ромла бинти Абу Суфён
8. Жувайрийя бинти Аль Ҳарис
9. Маймуна бинти Аль Ҳарис
10. Софийя бинти Ҳуяй
11. Зайнаб бинти Жаҳш ( Аллоҳ барча мўъминларнинг оналаридан рози бўлсин)
30-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нечта фарзандлари бўлган?
Жавоб: Учта ўғиллари ва тўртта қизлари бўлган. Ўғиллари:
Қосим, кунялари шу ўғилларининг номига қўйилган.
Абдуллоҳ
Иброҳим
Қизлари:
Фотима
Руқойя
Умму Кулсум
Зайнаб
Ўғиллари Иброҳимдан бошқа барча фарзандлари Хадича розияллоҳу анҳодан бўлган. Фотима онамиздан ташқари барча фарзандлари кўзлари очиқлигида оламдан ўтишган. Фотима розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олти ой ўтгач, улар ҳам вафот этадилар.
31-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўринишлари қандай бўлган?
Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам узун ҳам, қисқа ҳам бўлмаганлар, балки ўртача бўлганлар. Баданлари оқ, қизилликка мойил, соқоллари қалин, кўзлари каттагина, оғизлари мўътадил кенг эди (фасоҳатли ва балоғатли
инсонларнинг оғизлари шунақа бўлади), сочлари тим-қора, елкалари кенг келишган, ҳидлари хушбўй ва яна бошқа чиройли сифатлари бўлган.
31-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини нима устига қўйиб кетдилар?
Оппоқ нурли, туни кундуздай йўл устига қўйиб кетдилар. У йўлдан фақатгина ҳалок бўладиганларгина бурилиб кетади. Қандай бир яхшилик бўлса, шуларнинг барчасига далолат қилдилар, қандай бир ёмонлик бўлса, барчасидан қайтариб кетдилар.
Тафсир қисми17
1-савол: Фотиҳа сурасини ўқинг ва тафсир қилинг.
Жавоб: Фотиҳа сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Роббиси(тарбиячиси) Аллоҳга бўлсин. У Роҳман ва Раҳийм... У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни тўғри йўлга бошлагин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» [Фотиҳа сураси: 1 -7].
Тафсири:
«Фотиҳа» сўзи луғатда «очувчи» деган маънони беради. Аллоҳ таолонинг китоби шу сура билан очилгани учун «Фотиҳа» яъни, очувчи деб аталган.
🎧 1- { بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ }
Аллоҳнинг номи билан, ундан ёрдам сўраган ҳолда ва у зотнинг зикри ила барака берилишини умид қилиб Қуръон ўқишни бошлайман.
— Аллоҳ: яъни ҳақиқий илоҳ ва маъбуд, у зотдан бошқа ҳеч ким бу исм ила номланмайди.
— Ар-Рохман: яъни кенг раҳмат эгаси ва у зотнинг меҳри-раҳмати барча нарсани ўраб олгандир.
— Ар-Рохийм: яъни мўминларга раҳмли зот.
🎧 2- { ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ }
Барча мақтов, шукрлар ва комиллик ёлғиз Аллоҳга бўлсин.
🎧 3- { ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ }
У Роҳман ва Раҳийм...
(Юқорида бунинг тафсирини зикр қилдик)
🎧 4- { مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ }
Жазо (Қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи.
🎧 5- { إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ }
Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз.
🎧 6- { ٱهۡدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ }
Бизни тўғри йўлга, яъни исломга ва суннатга бошлагин.
🎧 7- { صِرَٰطَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمۡتَ عَلَيۡهِمۡ غَيۡرِ ٱلۡمَغۡضُوبِ عَلَيۡهِمۡ وَلَا ٱلضَّآلِّينَ }
Ўзинг неъмат берганларнинг, яъни пайғамбарлару уларга эргашган солиҳ бандаларнинг йўлига бошлагин, ғазабга дучор бўлган яҳудийларнинг йўлига эмас, адашган насороларникига ҳам эмас.
– Бу сурани ўқигандан кейин «Аамин» (яъни қабул айла) дейиш суннатдир
2-савол: Залзала сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Залзала сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса. Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса. Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса. Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини. Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир» [Залзала сураси 1-8].
Тафсир:
🎧 1- { إِذَا زُلۡزِلَتِ ٱلۡأَرۡضُ زِلۡزَالَهَا }
Вақтики, қиёмат кунида ер ўзининг энг даҳшатли зилзиласи билан ларзага тушганида;
🎧 2- { وَأَخۡرَجَتِ ٱلۡأَرۡضُ أَثۡقَالَهَا }
Ва Ер ўз бағридаги хазинаю дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат «юк»ларини юзага чиқариб ташлаганида;
🎧 3- { وَقَالَ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا لَهَا }
Ва ҳаётлик пайтида қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган инсон қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: «Ерга нима бўлди ўзи? Нимага бунақа қаттиқ зилзила бўлмоқда?»,- деб қолганида;
🎧 4- { يَوۡمَئِذٖ تُحَدِّثُ أَخۡبَارَهَا }
Ана ўша Кунда Ер ўз хабарларини сўзлар! Ернинг устида қандай яхши амал қилинган бўлса, яхшиликми ёки ёмонликми, хабарини беради.
🎧 5- { بِأَنَّ رَبَّكَ أَوۡحَىٰ لَهَا }
Роббингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюргани сабабли, ўз хабарларини сўзлар!
🎧 6- { يَوۡمَئِذٖ يَصۡدُرُ ٱلنَّاسُ أَشۡتَاتٗا لِّيُرَوۡاْ أَعۡمَٰلَهُمۡ }
Ўша Кунда одамлар, уларга қилиб ўтган амалларининг жазо ёки мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!
🎧 7- { فَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَيۡرٗا يَرَهُۥ }
Бас, ким ҳаёти дунёдалик пайтида зарра мисқоличалик яхшилик қилса, Қиёмат Кунида ўшани кўрур.
🎧 8- { وَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ شَرّٗا يَرَهُۥ }
Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!
(Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам, ёмонликдан қочиш керак.)
3-савол. Адият сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Адият сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Ҳарсиллаб чопувчи отлар билан қасам. Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам. Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам. Ўша пайтда чанг қўзғотдилар. Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар. Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир. Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир. Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир. У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда. Ўша кунда Роббилари улардан хабардор эканини?!» [Адият сураси: 1-11].
Тафсир:
🎧 1- { وَٱلۡعَٰدِيَٰتِ ضَبۡحٗا }
(Аллоҳ йўлида) ҳарсиллаб чопадиган (от)ларга қасам;
Бу ерда Аллоҳ югурганида ҳарсиллагани эшитиладиган отлар ила қасам ичмоқда.
🎧 2- { فَٱلۡمُورِيَٰتِ قَدۡحٗا }
Чопган пайтида туёқларини ерга шунчалик қаттиқ урганидан чақмоқлар чақадиган
отларга қасам;
🎧 3- { فَٱلۡمُغِيرَٰتِ صُبۡحٗا }
Тонг пайтида ёв устига бостириб борадиган от ларга қасам;
🎧 4- { فَأَثَرۡنَ بِهِۦ نَقۡعٗا }
Бас, ўшанда югурганларидан чанг-тўзон кўтариб;
🎧 5- { فَوَسَطۡنَ بِهِۦ جَمۡعًا }
Шу чанг-тўзон билан душман жамоасининг ўртасига кириб келадиган отларга қасамки;
🎧 6- { إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لِرَبِّهِۦ لَكَنُودٞ }
Шак-шубҳасиз, кофир инсон ўз Роббисига унга ато этган неъматларга кўрнамаклик қилгувчидир.
🎧 7- { وَإِنَّهُۥ عَلَىٰ ذَٰلِكَ لَشَهِيدٞ }
Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукурлигига) гувоҳдир. Инсон инкор қила олмайдиган даражада Аллоҳнинг неъматлари кўпдир.
🎧 { وَإِنَّهُۥ لِحُبِّ ٱلۡخَيۡرِ لَشَدِيدٌ }
Ва шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ берилгувчидир. Ва жуда қаттиқ молига бахиллик қилувчидир.
🎧 9- { ۞أَفَلَا يَعۡلَمُ إِذَا بُعۡثِرَ مَا فِي ٱلۡقُبُورِ }
Ахир у билмасмики, Қиёмат қойим бўлиб, қабрларнинг ичидаги нарсалар-жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига ҳисоб-китоб, жазо ёки мукофот учун чиқарилганида, ишлар у ўйлагандай эмаслигини билади.
🎧 10- { وَحُصِّلَ مَا فِي ٱلصُّدُورِ }
Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида, яъни диллардаги ниятлар ва эътиқодлар ошкор бўлганида;
🎧 11- { إِنَّ رَبَّهُم بِهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّخَبِيرُۢ }
Ана ўша Кунда шак-шубҳасиз, Роббилари улардан, яъни барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан огоҳ-хабардор ва бандалари у зотдан ҳеч нарсани яшира олмайдилар. Кейин шу амалларига кўра Аллоҳ уларнинг мукофотини ёки жазосини беради.
4-савол: Ал-Қория сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб Ал-Қория сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Ал-Қориъату. Ал-Қориъату нима? Ал-Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар. Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар. Кимнинг тарозуси оғир келса... Бас, у розилик ҳаётидадир. Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса... Бас, унинг онаси дўзахдир. У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир» [Қориа сураси: 1-11].
Тафсир:
🎧 1-{ ٱلۡقَارِعَةُ }
Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини қаттиқ қоққувчи Қиёмат!
🎧 2-{ مَا ٱلۡقَارِعَةُ }
У қўрқинчлилигидан қаттиқ қоққувчи недур?!
🎧 3-{ وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡقَارِعَةُ }
Эй Пайғамбар, одамларнинг қалбларига қўрқув киргизувчи дахшатли овоз нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз?! Албатта, у Қиёмат кунидир.
🎧 4-{ يَوۡمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلۡفَرَاشِ ٱلۡمَبۡثُوثِ }
У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар!)
🎧 5-{ وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٱلۡمَنفُوشِ }
Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб) юрадиган бўлиб қолур.
🎧 { فَأَمَّا مَن ثَقُلَتۡ مَوَٰزِينُهُۥ }
Бас, энди у кунда кимнинг тортилган (яхши амаллари, ёмон амалларидан оғир келса,
🎧 7-{ فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ }
Жаннатда ҳар бир инсон рози бўладиган — орзу қиладиган ҳаётда бўлур.
🎧 { وَأَمَّا مَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ }
Энди кимнинг тортилган яхши амаллари ёмон амалларидан енгил келса,
🎧 { فَأُمُّهُۥ هَاوِيَةٞ }
Қиёмат куни унинг маскани жойи «жарлик»дир! Яъни Жаҳаннам.
🎧 { وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا هِيَهۡ }
Эй Пайғамбар, унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?!
🎧 { نَارٌ حَامِيَةُۢ }
У қаттиқ қизиган оловдир.
5-савол: Такасур сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Такасур сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Сизларни тўплаб-кўпайтириш машғул қилди! То қабрларни зиёрат қилгунингизча Йўқ! Сизлар тезда биласизлар. Яна йўқ! Сизлар тезда биласизлар. Йўқ! Агар сизлар аниқ илм ила билганингизда эди. Албатта, жаҳаннамни кўрасизлар. Ва яна, албатта, уни ишонч кўзи билан кўрасизлар. Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар» [Такасур сураси: 1-8].
Тафсир:
🎧 1-{ أَلۡهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ }
Эй инсонлар, сизларни мол-дунё тўплаб фахрланиш машғул қилди!
🎧 2-{ حَتَّىٰ زُرۡتُمُ ٱلۡمَقَابِرَ }
Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча, яъни ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!
🎧 3-{ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ }
Йўқ, сизлар яқинда Аллоҳнинг тоатидан машғул қилган бу қилмишларингизнинг оқибатини билурсизлар!
🎧 4-{ ثُمَّ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ }
Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда оқибатини билурсизлар.
🎧 5-{ كَلَّا لَوۡ تَعۡلَمُونَ عِلۡمَ ٱلۡيَقِينِ }
Йўқ, агар сизлар дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини, эрта қиёмат бор эканини ва амалларингизга қараб мукофот ёки жазо олишингизни аниқ билганингизда эди, дунёга қул бўлиб қолмас эдингизлар!
🎧 6-{ لَتَرَوُنَّ ٱلۡجَحِيمَ }
Қасамки, албатта сизлар қиёмат куни дўзахни кўрурсизлар!
🎧 7-{ ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيۡنَ ٱلۡيَقِينِ }
Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ, шак-шубҳа қолмайдиган даражада кўрурсизлар!
🎧 8-{ ثُمَّ لَتُسۡـَٔلُنَّ يَوۡمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ }
Сўнгра ана ўша кунда албатта ҳаёти дунёда сизларга ато этилган сиҳат-саломатлилик ва бойлик каби барча неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.
6-савол: Аср сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Аср сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Аср билан қасам Албатта, инсон хусрондадир. (Хусрон-мағлубият, ютқизиқ ва нуқсон маъноларини англатади.) Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир» [Аср сураси: 1-3].
Тафсир:
🎧 1-{ وَٱلۡعَصۡرِ }
Аллоҳ таоло вақт билан қасам ичмоқда,
🎧 { إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَفِي خُسۡرٍ }
Албатта, инсон хусрондадир. Хусрон-мағлубият, ютқизиш ва нуқсон маъноларини англатади.
🎧 3-{ إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلۡحَقِّ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلصَّبۡرِ }
Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ йўлини тавсия этган ва бир-бирларига мана шу Ҳақ йўлида сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина нажот топгувчидирлар.
7-савол: Ҳумаза сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Ҳумаза сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин. У мол жамлади ва уни санаб турди. Моли, албатта, уни абадий қолдирур, деб ҳисоблар. Йўқ! Албатта у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланар. «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирар? У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир. Қалбгача етиб борадир. Албатта, у уларнинг устидан қоплангандир. Узун-узун устунларга боғлангандирлар» [Ҳумаза сураси: 1-9].
Тафсир:
🎧 1-{ وَيۡلٞ لِّكُلِّ هُمَزَةٖ لُّمَزَةٍ }
Барча кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай.
🎧 2-{ ٱلَّذِي جَمَعَ مَالٗا وَعَدَّدَهُۥ }
У фақат мол тўплаган ва ўша мол-дунёни ҳисоб-китоб қилиб, бирон савобли ишга сарфламасдан юрган кимсадир.
🎧 { يَحۡسَبُ أَنَّ مَالَهُۥٓ أَخۡلَدَهُۥ }
У топган мол-дунёси ўзини мангу ўлмайдиган қилиб қўяди, деб ўйлаб юрган кимсадир.
🎧 4-{ كَلَّاۖ لَيُنۢبَذَنَّ فِي ٱلۡحُطَمَةِ }
Иш бу жоҳил ўйлагандай эмас. албатта, у чилпарчин қилгувчи дўзах оловига ташланур! У олов кучлилигидан унга нима ирғитилса, чилпарчин қилиб ташлайди.
🎧 5-{ وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡحُطَمَةُ }
Эй Пайғамбар, чилпарчин қилгувчи олов нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!
🎧 6-{ نَارُ ٱللَّهِ ٱلۡمُوقَدَةُ }
У Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки,
🎧 7-{ ٱلَّتِي تَطَّلِعُ عَلَى ٱلۡأَفۡـِٔدَةِ }
Ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб, юракларга қадар етур!
🎧 8-{ إِنَّهَا عَلَيۡهِم مُّؤۡصَدَةٞ }
Албатта, дўзах кофирларнинг устида қопланиб қулфлангандир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво қилур!)
🎧 9-{ فِي عَمَدٖ مُّمَدَّدَةِۭ }
(У кофирлар жаҳаннамда) узундан-узун устунлар билан қулфланиб қўйилган ҳолларида бўлурлар. Ундан улар чиқмаслар.
8-савол: Фил сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Фил сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Роббинг фил соҳибларини қандоқ қилганини билмадингми? Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими? Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими? Лойдан пиширилган тошларни отадиганларни? Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?» [Фил сураси: 1-5].
Тафсир:
🎧 1-{ أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصۡحَٰبِ ٱلۡفِيلِ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Роббингиз Аброҳа ва унинг асҳоблари фил эгалари Каъбани йиқитмоқчи бўлганларида, қандай ҳалок қилганини кўрмадингизми?
🎧 2-{ أَلَمۡ يَجۡعَلۡ كَيۡدَهُمۡ فِي تَضۡلِيلٖ }
У зот уларнинг Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? Ундан одамларни кеткиза олмадилар ҳам унга қўлларининг учини ҳам теккиза олишмади.
🎧 3-{ وَأَرۡسَلَ عَلَيۡهِمۡ طَيۡرًا أَبَابِيلَ }
У зот уларнинг устига тўп-тўп қушларни юборди.
🎧 4-{ تَرۡمِيهِم بِحِجَارَةٖ مِّن سِجِّيلٖ }
Уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отардилар,
🎧 5-{ فَجَعَلَهُمۡ كَعَصۡفٖ مَّأۡكُولِۭ }
Ва у тошлар уларни қурт-қумурсқалар чайнаб ташлаган сомон каби илма-тешик қилиб юборди!
9-савол: Қурайш сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Қурайш сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Қурайшнинг лозим тутиши қандай яхши! Уларнинг қиш ва ёз сафарларини ўзларига лозим тутишлари қандай яхши! Бас, улар мана шу Байтнинг Роббисига ибодат қилсинлар! У зот уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир» [Қурайш сураси: 1-4].
Тафсир:
🎧 1-{ لِإِيلَٰفِ قُرَيۡشٍ }
Қурайшнинг лозим тутиши қандай яхши!
Бундан мурод, қишу ёздаги сафарларидир.
🎧 2-{ إِۦلَٰفِهِمۡ رِحۡلَةَ ٱلشِّتَآءِ وَٱلصَّيۡفِ }
— Уларга қишда Яманга ва ёзда Шомга сафари осон қилиб қўйилгани учунгина;
🎧 3-{ فَلۡيَعۡبُدُواْ رَبَّ هَٰذَا ٱلۡبَيۡتِ }
Уларга сафарларини осон қилиб қўйган, мана шу муқаддас уйнинг Роббисига ибодат қилсинлар! Унга ҳеч кимни шерик қилмасинлар.
🎧 4-{ ٱلَّذِيٓ أَطۡعَمَهُم مِّن جُوعٖ وَءَامَنَهُم مِّنۡ خَوۡفِۭ }
У зот уларни очлиқдан қутқариб таомлантирди ва арабларни уларни улуғлайдиган ва ҳурмат қиладиган қилиб қўйди ва шу билан уларни хавфу хатардан омонда қилди.
10-савол: Маъун сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Маъун сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Жазо кунини ёлғонга чиқарувчини кўрдингми? Ана ўша, етимни қўполлик билан ҳайдайдир Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмайдир. «Намозхонлар»га вайл бўлсин. Улар ўз намозларини унитувчилардир. Ана ўшалар риё қиладиганлардир. Ва маъунни ман қиладиганлардир» [Маъун сураси: 1-7].
Тафсир:
🎧 1-{ أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يُكَذِّبُ بِٱلدِّينِ }
Динни Охиратдаги жазони ёлғон, дейдиган кимсанинг қандай кимса эканлигини кўрдингизми, билдингизми?
🎧 2-{ فَذَٰلِكَ ٱلَّذِي يَدُعُّ ٱلۡيَتِيمَ }
Бас, бу етим-есирни қўполлик билан ҳайдаб соладиган,
🎧 3-{ وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ }
Ва ўзини ҳам, бошқа кишиларни ҳам, мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир.
🎧 4-{ فَوَيۡلٞ لِّلۡمُصَلِّينَ }
Бас, «намозхон»ларга ҳалокат ва азоб бўлгайки,
🎧 5-{ ٱلَّذِينَ هُمۡ عَن صَلَاتِهِمۡ سَاهُونَ }
Яъни улар намозларини унутиб қўядиган, ва намозларини эплаб-сеплаб ўқийдиган кимсалардир. Улар намозларига эътибор бермаганларидан вақти ўтиб кетгач ўқийдилар. (Булар кечиктириб ўқигани учун ва эътиборсиз ҳолда ўқигани учун дуойибатга йўлиқмоқдалар, энди умуман ўқимайдиганларнинг аҳволи не экан?! Аллоҳ барчамизни намозига эътибор берадиганлардан қилсин!)
🎧 6-{ ٱلَّذِينَ هُمۡ يُرَآءُونَ }
Улар риёкорлик билан намоз ўқийдилар ва бошқа яхши амалларини ҳам кўр-кўрона одамлар учун қиладилар. Амалларида Аллоҳнинг юзини истамайдилар, холис эмаслар.
🎧 7-{ وَيَمۡنَعُونَ ٱلۡمَاعُونَ }
Ва рўзғор буюмларини ҳам кишилардан манъ қиладиган, яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган кимсалардир!
11-савол: Кавсар сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Кавсар сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир» [Кавсар сураси: 1-3].
Тафсир:
🎧 1-{ إِنَّآ أَعۡطَيۡنَٰكَ ٱلۡكَوۡثَرَ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, албатта Биз сизга кўп яхши нарсаларни бердик ва улар ичидан жаннатдаги Кавсар дарёсини ато этдик.
🎧 2-{ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنۡحَرۡ }
Бас, бунинг шукрири адо этинг. Сиз ёлғиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва жонлик сўйиб, қурбонлиқ қилинг! Роббиларига шукр сифатида ўз санамларига жонлиқ сўядиган мушрикларга зид равишда қилинг!
🎧 3-{ إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلۡأَبۡتَرُ }
Албатта, сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир, яъни беному бенишон бўлиб кетгувчидир! Агар уни бирорта эсласа ҳам, ёмонлик ила эслайди.
12-савол: Кафирун сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Кафирун сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Айтинг: «Эй кофирлар! Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман. Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз. Сизга ўз динингиз, менга ўз диним» [Кафирун сураси: 1-6].
Тафсир:
🎧 1-{ قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡكَٰفِرُونَ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом: «Эй Аллоҳга куфр келтирганлар!», - деб айтинг.
🎧 2-{ لَآ أَعۡبُدُ مَا تَعۡبُدُونَ }
Мен сизлар ибодат қилаётган санамлару ва яна бошқа нарсаларга ҳозир ҳам, келажакда ҳам ибодат қилмасман.
🎧 3-{ وَلَآ أَنتُمۡ عَٰبِدُونَ مَآ أَعۡبُدُ }
Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган Аллоҳга ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.
🎧 4-{ وَلَآ أَنَا۠ عَابِدٞ مَّا عَبَدتُّمۡ }
Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман.
🎧 5-{ وَلَآ أَنتُمۡ عَٰبِدُونَ مَآ أَعۡبُدُ }
Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган ёлғиз Аллоҳга ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.
🎧 6-{ لَكُمۡ دِينُكُمۡ وَلِيَ دِينِ }
Сизларнинг ўзинглар учун ясаб олган динингиз ўзларингиз учун, Аллоҳ менга туширган диним ўзим учундир!»
13-савол: Наср сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Наср сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса... Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсангиз... Бас, Роббингизни поклаб ёд этинг ва унга истиғфор айтигг. Албатта, у тавбаларни кўплаб қабул этувчидир» [Наср сураси: 1-3].
Тафсир:
🎧 1-{ إِذَا جَآءَ نَصۡرُ ٱللَّهِ وَٱلۡفَتۡحُ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса; Бу сура тушганда Макка фатҳи рўй берган эди.
🎧 2-{ وَرَأَيۡتَ ٱلنَّاسَ يَدۡخُلُونَ فِي دِينِ ٱللَّهِ أَفۡوَاجٗا }
Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг дини Ислом динига кираётганларини кўрсангиз;
🎧 3-{ فَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ وَٱسۡتَغۡفِرۡهُۚ إِنَّهُۥ كَانَ تَوَّابَۢا }
Албатта, бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улуғ топшириқлари ўз ниҳоясига етгани ҳақидаги хабардир. Ва шу вақтда дарҳол Роббингизга ҳамд айтиш билан у зотни ҳар қандай «шерик»лардан покланг ва у зотдан мағфират сўранг! Зеро, у тавбаларни қабул қилгувчи ва гуноҳларнр кечирувчи бўлган Зотдир.
14-савол: Масад сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Масад сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок! Унга моли ва касб қилган нарсалари фойда бермади. У тезда чўғи қизиб турган ўтга киради. Ва унинг хотини, ўтин кўтарган аёл ҳам. У(аёл)нинг бўйнида эшилган арқон бор ҳолда» [Масад сураси: 1-5].
Тафсир:
🎧 1-{ تَبَّتۡ يَدَآ أَبِي لَهَبٖ وَتَبَّ }
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари
Абу Лаҳаб ибн Абдулмуттолибнинг қилган амаллари учун қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! Аниқки, у қуриди — ҳалок бўлди! Чунки у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга жуда қаттиқ азият берарди.
🎧 2-{ مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُ مَالُهُۥ وَمَا كَسَبَ }
Мол-мулки, касб қилиб топган нарсалари ва фарзандлари унга асқотгани йўқ! Ундан на азобни даркор қилдилар ва на у учун Аллоҳнинг раҳматини жалб қила олдилар
🎧 3-{ سَيَصۡلَىٰ نَارٗا ذَاتَ لَهَبٖ }
Яқинда қиёмат кунида у ловуллаб турган алангали дўзахга киражак!
🎧 4-{ وَٱمۡرَأَتُهُۥ حَمَّالَةَ ٱلۡحَطَبِ }
Ва унинг ўтинни орқасига илиб олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига тикон ирғитган хотини Умму Жамийл ҳам дўзахга киради.
🎧 5-{ فِي جِيدِهَا حَبۡلٞ مِّن مَّسَدِۭ }
— Бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини ҳам ловуллаб турган алангали дўзахда судралажак.
15-савол: Ихлос сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Ихлос сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир». Аллоҳ сомаддир. (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.) У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. [Ихлос сураси: 1-4].
Тафсир:
🎧 1-{ قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, айтинг: «У — Аллоҳ Ягонадир. Яъни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир.
🎧 2-{ ٱللَّهُ ٱلصَّمَدُ }
Аллоҳ барча ҳожатлар билан кўзлангувчидир яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир.
🎧 { لَمۡ يَلِدۡ وَلَمۡ يُولَدۡ }
У туғмаган ва туғилмагандир, яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий Зотдир.
🎧 { وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدُۢ }
(Аллоҳ таолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам.)
Ва махлуқотлардан ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».
16-савол: Фалақ сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Фалақ сураси ва тафсири:
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. У яратган нарсалар ёмонлигидан. Ва кириб келган қоронғулик ёмонлигидан. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт. [Фалақ сураси: 1-5].
Тафсир:
🎧 1-{ قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, айтинг: «Мен тонг Роббисидан менга паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман;
🎧 2-{ مِن شَرِّ مَا خَلَقَ }
— Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан;
🎧 3-{ وَمِن شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ }
— Зулмат кирган вақтда, тунда чиқадиган ўғриларми ёки бошқа ёмон ҳайвонларми уларнинг барчасидан паноҳ сўрайман.
🎧 4-{ وَمِن شَرِّ ٱلنَّفَّٰثَٰتِ فِي ٱلۡعُقَدِ }
— Тугунларга дам солгувчи жодугарларнинг ёмонлигидан;
(Сеҳргарлар бировни сеҳрлаб зарар етказмоқчи бўлса, ип олиб, ўқийдиган нарсасини ўқиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.)
🎧 5-{ وَمِن شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ }
— Ва Аллоҳ инсонларга берган неъматларини кўра олмай ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб, илтижо қилурман.У ҳасади ила бу неъматларни бандадан кетиши ва банда ёмон зарарларга учрашини хоҳлайди.
17-савол: Нас сурасини ўқинг ва тафсирланг!
Жавоб: Нас сураси ва тафсири:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Одамлар Роббисидан Одамлар Подшоҳидан, Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман, Беркиниб, кўриниб турувчи васваснинг, Одамлар қалбига васваса соладиганнинг, Жинлардан ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт. [Нас сураси: 1-6].
Тафсир:
🎧 1-{ قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ }
Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, айтинг: «Мен барча инсонларнинг Роббисидан,
🎧 2-{ مَلِكِ ٱلنَّاسِ }
Барча инсонларнинг Подшоҳидан, Уларнинг барчасини тўлиқ бошқариб туради, улар учун ундан ўзга Подшоҳ йўқдир.
🎧 3-{ إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ }
Барча инсонларнинг Илоҳидан, яъни маъбудларидан, уларнинг у зотдан бошқа сиғинадиган зотлари йўқдир.
🎧 4-{ مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ }
Қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида яшириниб оладиган васвасачи шайтоннинг ёмонлигидан менга ўзи паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман,
🎧 5-{ ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ }
У инсонларнинг дилларига васваса соладиган,
🎧 { مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ }
Улар жин ва инсонлардан бўлган васвасачилардир. (Ўшаларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб, илтижо қилурман).
Ҳадис қисми14
1-савол: «Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади)...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва унинг баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Амирул-мўъминийн Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади). Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлса, демак, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлибди (яъни, шу амалнинг савобини топибди). Кимнинг ҳижрати мол-дунёга эришиш ёки бир аёлга уйланиш учун бўлса, унинг ҳижрати ўзи ҳижрат (мақсад) қилган нарса учун бўлибди». Бухорий ва Муслим ривояти.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Намоз, рўза, ҳаж ва ундан бошқа амаллар учун, балки, ҳар бир амали учун ният қилиши шартдир.
2: Ният қилганда холис Аллоҳ учун қилишлик керак.
* Иккинчи ҳадис
2-савол: «Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Мўминлар онаси, Умму Абдуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоят. У киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар» Бухорий ва Муслим ривояти.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Динда бидъат қилишдан қайтариқ бор.
2: Янги чиққан амаллар қабул бўлмаслиги ва у ишлари ўзига фойдасиз қайтарилади.
Учинчи ҳадис
3-савол: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик. Бир пайт кийимлари оппоқ, соч-соқоли қоп-қора, устида сафар аломати кўринмаётган (кийимларига гард қўнмаганки, узоқдан сафар қилиб келибди, десак) ва биронтамиз ҳам уни танимайдиган бир киши тўсатдан кириб келди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтирди, икки тиззасини (Расулуллоҳнинг) тиззаларига тиради (юзма-юз, бақамти бўлиб ўтириб олди), икки қўлини (ўзининг) сони устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер»-, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом – «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир»-, деб гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закотни беришинг, Рамазон (ойи) рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб боришинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг»-, деди. Унинг ишидан ажабландик: ўзи сўраб, (жавобни) ўзи тасдиқлаяпти. Кейин: «Менга иймон ҳақида хабар бер»-, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Иймон) Аллоҳга, Унинг малоика-фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг»-, дедилар. У (одам): «Тўғри айтдинг»-, деб, кейин «Энди эҳсон ҳақида хабар бер»-, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳсон) Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, У сени кўради (биринчи ҳолатдагидек ибодат қила олмасанг, унда иккинчи ҳолатдагидек – Аллоҳ сени кўриб турганини ҳис қилиб, Унга ибодат қилишинг)»-, дедилар. У (савол беришда давом этиб): «Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида хабар бер»-, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақида сўралувчи сўровчидан илмлироқ эмас (сен унинг қачон бўлишини билмаганингдек, мен ҳам бу ҳақида ҳеч нарса билмайман)»-, дедилар. У: «Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер»-, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Аломатлари) чўри ўз бекасини туғиши (фарзанд улғайиб ўз онасига худди чўрисидек муомала қилиши), ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ, (олдин) қўй боқиб юрган кишилар баланд-баланд бинолар қуришда ўзаро мусобақага киришиши»-, дедилар. Кейин у одам кетди. Бир муддат жим туриб қолдик. Кейин (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй Умар, бу савол берувчи кимлигини биласанми?»-, дедилар. «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ»-, деб жавоб бердим. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «У Жибрил. Сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди»-, деб айтдилар» Муслим ривояти.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Исломдаги беш рукннинг зикри, улар:
– Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчиси”-, деб гувоҳлик бериш,
– намозни барпо этиш (ўз вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатганларидай ўқиш),
– закот бериш,
– Рамазон (ойи) рўзасини тутиш
– Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб бориш,
2: Олти иймон арконларининг зикри, улар:
– Аллоҳга иймон келтириш
– фаришталарига
– китобларига
– пайғамбарларига
– Қиёмат кунига
– Тақдирнинг яхшию ёмонига
3: Эҳсон рукнларининг зикри ва у битта рукндир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолони кўриб тургандай ёки у зот мени кўриб турибди деб ибодат қилиш.
4: Қиёмат соати қачон эканлигин Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмаслиги.
Тўртинчи ҳадис
4-савол: «Мўминларнинг иймони комилроғи...» ҳадисни тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир», - дедилар. Термизий ривоят қилган ва бу ҳадисни: «Саҳиҳ ҳасан ҳадис», - деган.
Ҳадисдаги фойдалар:
1: Хулқни гўзаллаштиришга ундашлик.
2: Хулқнинг комил бўлиши иймоннинг комиллигидандир.
3: Иймон зиёда бўлади ва сусаяди.
Бешинчи ҳадис
5-савол: «Ким Аллоҳнинг номидан бошқа билан қасам ичса...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳнинг номидан бошқа билан қасам ичса, куфр ёки ширк келтирибди». Термизий ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
– Аллоҳнинг номидан бошқа ном билан қасам ичса бўлмайди.
– Аллоҳ таолодан бошқа билан қасам ичиш кичик ширкдир.
Олтинчи ҳадис
6-савол: «Мен унга ..... севимли бўлмагунимча, иймонли бўлмайди» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен унга отаси, онаси ва барча инсонлардан севимлироқ бўлмагунимча, иймонли бўлмайди», - дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни барчадан кўпроқ севиш вожибдир.
– ва шундай севишлик иймоннинг комиллигидандир.
Еттинчи ҳадис
7-савол: «Сизлардан биронтангиз ..... биродарига раво кўрмагунича.....» ҳадисини тўлиқ зикр этинг!
Жавоб: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», - дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
- мўмин кишига ўзига яхши кўрган нарсаларини биродарига ҳам яхши кўриши керак.
- ва бу иймоннинг комиллигидандир.
Саккизинчи ҳадис
8-савол: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Абу Саъид розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Бу (сура) Қуръоннинг учдан бирига тенгдир». Бухорий ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Ихлос сурасининг фазилати.
2: Ва бу сура Қуръоннинг учдан бирига тенг.
Тўққизинчи ҳадис
9-савол: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата Илла биллаҳ» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Абу Муса розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ» жаннат хазиналарининг бир хазинасидир». Бухорий ва Муслим ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Бу сўзнинг фазилати ва бу сўз жаннат хазиналаридан бир хазинадир.
2: Банда ўзи бирор иш қила олмаслигини ва куч-қуввати йўқ эканини тан олиб ва фақат Аллоҳгагина суяниши.
Ўнинчи ҳадис
10-савол: «Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис. У киши айтдилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: «... Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!». Бухорий ва Муслим ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: Қалб яхши бўлса, инсоннинг ичи ҳам, таши ҳам яхши бўлади.
2: Қалбнинг салоҳиятига эътиборли бўлиш, чунки инсоннинг салоҳияти қалбга боғлангандир.
Ўн биринчи ҳадис
11-савол: «Кимнинг дунёдаги охирги сўзи: «Лаа илааҳа Илла Аллоҳ» бўлса...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг охирги сўзи «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» бўлса, жаннатга киради», - дедилар. Абу Довуд ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» сўзининг фазилати ва банда бу калима ила жаннатга кириши.
2: Дунёдаги охирги сўзи «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» бўлган кишининг фазилати.
Ўн иккинчи ҳадис
12-савол: «Мўмин киши бировни ҳақоратловчи ҳам лаънатловчи ҳам...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин киши ҳақоратловчи ҳам, лаънатловчи ҳам, тили хунук ҳам, беадаб ҳам бўлмайди». Термизий ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: Барча ботил ва қабиҳ суўзлардан қайтариш.
2: Бу нарсалар билан мўминнинг тили безалиши лозим
Ўн учинчи ҳадис
13-савол: «Кишининг исломининг чиройлилигидан...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кишининг исломининг чиройлилигидан ўзига тегишлик бўлмаган нарсани тарк этиши». Термизий ва бошқалар ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: Инсонинг дунёсига ҳам, охиратига ҳам фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилиши.
2: Кераксиз нарсаларни тарк қилиши исломининг комиллигидандир.
Ўн тўртинчи ҳадис
14-савол: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса...» ҳадисини тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг!
Жавоб: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн баравари(га кўпайтирилади). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарфдир», дедилар». Термизий ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: Қуръон тиловатининг фазилати.
2: Ўқиган ҳар бир ҳарфингиз учун савоблар ёзилиши.
Исломий одоблар қисми26
1-савол: Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоби қайсилар?
Жавоб:
1-Аллоҳ таолони улуғлаш
2: Ёлғиз унгагина ибодат.
3: Аллоҳга итоат қилиш
4: Унга осийлик қилмаслик.
5: Аллоҳ азза ва жалланинг берган сон-саноқсиз неъматларига ва бизнинг устимиздаги фазлига шукр қилиш ва ҳамд айтиш.
6: Пешонамизга ёзган тақдирига сабр қилиш.
2-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан мўминнинг одоблари қайсилар?
Жавоб:
1: У зотга эргашиш ва иқтидо қилиш.
2: Итоат қилиш.
3: Осийлик қилмаслик.
4: Хабар берган нарсаларини тасдиқлаш.
5: Пайғасбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига зиёдалар қўшиб бидъат ишларни чиқармаслик.
6: Ўзидан ва барча инсонлардан кўпроқ севиш.
7: У кишини улуғлаш, у кишига ва суннатига ёрдам бериш.
3-савол: Ота-онага нисбатан бўлган одоблар қайсилар?
Жавоб:
1: Маъсият бўлмаган ўринда итоат қилиш.
2: Ота-онага хизмат қилиш.
3: Ота-онага ёрдам бериш.
4: Ота-онанинг эхтиёжларини қондириш.
5: Ота-онанинг хаққига дуо қилиш.
6: Гаплашаётганда одобли бўлиш ҳаттоки «уф» дейиш ҳам мумкин эмас. Шундай экан, ундан ёмонроғини умуман айтиш мумкин эмас.
7-Ота-онанинг юзларига табассум ила боқиш ва қовоғини солиб олмаслик.
8-Ота-онанинг овозидан овозини баланд қилмаслик, гапларига яхшилаб қулоқ тутиш, гапларини ўртасидан бўлмаслик ва уларни исмлари билан чақирмаслик, балки «ота», «она» деб нидо қилиш.
9: Уларнинг олдига киришдан олдин изн сурашлик.
10: Ота-онамизнинг қўлларини, бошларини ўпишлик.
4-Қандай силаи раҳм қиламан?
Жавоб:
1: Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, тоға-амаки ва бошқа қариндошларни зиёрат қилиш ила
2: Сўз ва феъл ила уларга яхшилик қилиш ила
3: Уларга қўнғироқ қилиб, аҳволларини сўраш.
5-савол: Биродарларим ва дўстларим билан қандай аҳволда бўлишим лозим?
Жавоб:
1: Яхши кўраман ва яхшиларни дўст тутаман.
2: Ёмонлардан четланаман ва дўст бўлмайман.
3: Биродарларимга қўл бериб саломлашаман.
4: Агар касал бўлсалар, зиёрат қиламан ва уларга шифо тилаб, дуо қиламан.
5: Акса бериб «алхамдулиллаҳ» деса, «ярхамукаллоҳ» дейман.
6: Агар мени зиёратга чақирса, бораман.
7: Ва унга насиҳат қиламан.
8: Зулм кўрса ёрдам бераман ва зулм қилса, уни зулмдан тўсаман.
10: Ўзимга яхши кўрган нарсани унга ҳам яхши кўраман.
11: Агар ёрдамга муҳтожлиги бўлса, ёрдам бераман.
12: Тил билан ёки танам билан азият бермайман.
13: Сирини сақлайман.
14: Ҳақоратламайман, ғийбатини қилмайман, пастга урмайман, ҳасад қилмайман, орқасидан жосуслик қилмайман ва алдамайман.
6-савол: Қўшничилик одоблари қайсилар?
Жавоб:
1: Қўшнимга сўз ва феъл ила яхшилик қиламан ва агар ёрдамимга муҳтож бўлса, ёрдам бераман.
2: Ҳайит ёки тўй каби хурсандчилик кунларида табриклайман.
3: Касал бўлса, унинг зиёратига бораман, агар бошига мусибат етса, таъзия билдираман.
4: Қўлимдан келгунча овқат томонлама ёрдам бераман.
5: Сўз ёки феъл ила унга азият бермайман.
6: Баланд овоз билан ёки орқасидан жосуслик қилиш билан азият бермайман. Агар менга азият берса, сабр қиламан.
7-савол: Меҳмондорчилик ва меҳмон одоблари нимадан иборат?
Жавоб:
1: Кимда ким мени меҳмонга чақирса, унинг чақириғига жавоб бераман.
2: Агар бировни зиёрат қилмоқчи бўлсам, аввало, ундан изн ва вақт сўрайман.
3: Унинг олдига киришдан олдин киришга изн сўрайман.
4: Белгиланган вақтдан кечга қолмайман.
5: Меҳмонга борган уйимдаги номаҳрам аёллардан кўзимни тияман.
6: Агар менинг уйимга меҳмон келса уни энг ажойиб ҳолда, очиқ чеҳра ила кутиб оламан.
7: Меҳмонни энг яхши жойга ўтирғизаман.
8: Овқат ва бошқа ичадиган нарсалар ила икром қиламан.
8: савол: Касал бўлган пайтдаги одобларни ва касалнинг зиёратига борганда айтиладиган одобларни айтиб беринг!
1: Бирор оғриқни сезган пайтимда, ўнг қўлимни ўша оғриётган ерга қўйиб, уч маротаба «Бисмиллаҳ» деб айтаман ва «Аллоҳнинг иззати ва қудурати ила тортаётган аламимдан паноҳ беришини сўрайман», – деб етти маротаба айтаман.
2: Аллоҳнинг тақдирига рози бўламан ва сабр қиламан.
3: Касал биродаримнинг зиёратига шошиламан, ҳаққига дуо қиламан ва унинг олдида кўп ўтирмайман.
4: Мендан талаб қилмасидан дам солиб қўяман.
5: Сабр қилишга, Аллоҳга дуо қилишга, намозга ва таҳоратга махкам бўлишга чақираман.
6: Касалнинг ҳаққига «Ас'алуллоҳал ъазийм роббал ъаршил ъазийм ан яшфияк», - деб етти маротаба дуо қилишлик.
9-савол: Толиби илмнинг одобларини зикр қилинг!
Жавоб: Аллоҳ азза ва жаллага холис ният қилиш.
2: Ўрганган илмимга амал қилишим.
3: Қандай ҳолда бўлса ҳам, муаллимимни улуғлайман ва ҳурмат қиламан.
4: Унинг олдида одоб ила ўтираман.
5: Унга жим қулоқ соламан ва дарсини бўлмайман.
6: Савол берганда одоб ила савол бераман.
7: Исми ила нидо қилмайман.
10-савол: Мажлис одоблари қайсилар?
Жавоб:
1: Мажлис аҳлига салом бераман.
2: Мажлис тугаган ерга ўтираман. Бирортани ўзим ўтиришим учун турғизмайман. Икки кишининг орасига ўтирмоқчи бўлсам, изн сўраб кейин ўтираман.
3: Бошқа одам ўтириши учун силжиб ўтираман.
4: Мажлисда гапни бўлмайман.
5: Мажлисдан чиқишдан олдин изн сўрайман ва салом бераман.
6: Мажлис тугагач, мажлис каффорати дуосини ўқийман. «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, Ашҳаду алла илааҳа илла Ант. Астағфирука ва атўўбў илайк».
11-савол: Уйқу одобларини зикр қилинг!
Жавоб:
1: Эрта ухлайман.
2: Таҳоратда ухлайман.
3: Қорнимни ерга қилиб ухламайман.
4: Ўнг томонимни босиб ётаман ва ўнг қўлимни ўнг юзимга қўяман.
5: Тўшагимни қоқаман.
6: Уйқу зикрларини тиловат қиламан, Ихлос, Фалақ ва Наас сураларини уч маротабадан ўқийман. «Аллоҳнинг исми билан ўламан ва тириламан»,- дейман.
7: Бомдод намозига тураман.
8: Уйқудан тургандан сўнг: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وإِلَيْهِ النُّشُوْرُ.
«Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш унгадир!»,- деб айтаман.
12-савол: Таом одоблари қайсилар?
Жавоб:
1: Еб-ичиш ила Аллоҳ таолога итоат қилишни ният қиламан.
2: Ейишдан олдин икки қўлимни юваман.
3: «Бисмиллаҳ» дейман ва ўнг қўл билан олдимдан олиб ейман. Лаганнинг ўртасидан ёки бошқанинг олдидан олиб емайман.
4: Агар бошида «Бисмиллаҳ» дейишни унутсам, «Бисмиллаҳи аввалиҳи ва ахириҳи», - деб айтаман.
5: Бор овқатга рози бўламан, овқатни айбламайман. Агар ёқса ейман, ёқмаса жимгина емайман.
6: Бир неча луқмагина ейман, кўп емайман.
7: Ичимликка ёки овқатга пуфламайман. Совигунча тегмай тураман.
8: Овқатни бошқа бирорта билан ейман. Оилам ёки меҳмон билан бирга ейман.
9: Катталардан олдин овқат ейишни бошламайман.
10: Бир нарса ичаётганда ҳам «Бисмиллаҳ»ни айтаман, ўтириб, учга бўлиб ичаман.
11: Овқат еб битгач Аллоҳга ҳамд айтаман.
13-савол: Либос одобларини санаб беринг!
Жавоб:
1: Кийимимни ўнг томондан кия бошлайман. Аллоҳга кийим кийгандан сўнг ҳамд айтаман.
2: Кийимни қизил ошиқдан пастга туширмайман.
3: Ўғил болалар қиз болаларнинг, қизлар ўғил болаларнинг кийимини киймайди.
4: Кофир ва фосиқларнинг кийимига ўхшаш кийим киймаслик.
5-Кийимларни ечаётиб «Бисмиллаҳ»ни айтиш.
6-Оёқ кийимни ўнг оёқдан кийиб, чап оёқдан ечишлик.
14-савол: Уловга миниш одобларини айтиб беринг!
Жавоб:
1: «Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ», «Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», - деб айтаман. [Зухруф сураси: 13-14].
2: Агар мусулмон кишининг олдидан ўтсам, унга салом бераман.
15-савол: Йўл одобларини айтиб беринг!
Жавоб:
1: Тўғриланиб тавозеъ ила юраман ва йўлнинг ўнг томонидан юраман.
2: Йўлиққан инсонимга салом бераман.
3: Кўзимни тияман ва бировга зиён бермайман.
4: Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтараман.
5: Йўлдан азият берувчи нарчаларни олиб ташлайман
16-савол: Уйга кириш ва ундан чиқиш одобларини зикр қилинг!
Жавоб:
1: Чап оёғим билан чиқаман ва: «Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккал қилдим. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ва қувват ёлғиз Аллоҳдандир.
Эй Аллоҳ, мен Сендан адашишдан ёки адаштирилишдан, тойиш ёки тойдирилишдан, ёки зулм қилиш ёки зулмланишдан, ёки (бировга) жоҳиллик қилиш, ёки менга жоҳиллик қилинишдан паноҳ беришингни сўрайман», - деб айтаман. 2: Уйга ўнг оёғим билан кираман ва: «Аллоҳ номи билан кирдик ва Аллоҳ номи билан чиқдик ва Парвардигоримизга таваккал этдик.» .
3: Биринчи қиладиган ишим мисвок қилиш бўлади. Сўнгра аҳли оиламга салом бераман.
17-Ҳожат ўтамоқнинг ободларини зикр қилинг!
Жавоб:
1: Чап оёғим билан кираман.
2: Киришдан олдин: «[Бисмиллаҳ]. Эй Аллоҳ! Албатта, мен Сендан эркак ва урғочи жинлардан паноҳ беришингни сўрайман», - деб айтаман.
3: Аллоҳнинг зикри бўлган бирор нарсани олиб кирмайман.
4: Ҳожат ўтаётиб парда ёпиб оламан.
5: Ҳожат ўталадиган ўринда гапирмайман.
6: Ҳожатимизни адо қилаётган вақтимизда қиблани орқа томонимизга ҳам олди томонимизга ҳам қилмаймиз.
7: Нажосатни кеткизишликда ўнг қўлимизни эмас, балки, чап қўлимизни ишлатамиз.
8: Ҳожатимизни одамлар юрадиган ёки соясида дам оладиган жойга адо қилмаймиз.
9: Ҳожатимизни адо қилгандан сўнг қўлимизни яхшилаб ювамиз.
10: Ҳожатхонадан чап оёғимизда чиқамиз ва "Ғуфроонака" (маъноси: "Аллоҳим сенинг мағфиратингни сўраймиз"),- деб айтамиз.
18-савол: Масжиднинг одоблари қандай?
Жавоб: 1: Масжидга ўнг қадамимиз билан кириб қуйидаги дуони ўқиймиз: "Бисмиллаҳ, Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматика" маъноси: "Бисмиллаҳ, Аллоҳим менга раҳмат эшикларингни очгин!"
2: Икки ракат намоз ўқиб сўнгра ўтирамиз.
3: Намоз ўқиб турган одамлар олдидан кесиб ўтмаймиз, йўқолган нарсасини излаб бақириб турган одамга жавоб бермаймиз ва масжидда олди сотти қилмаймиз.
4: Масжиддан чап оёғимизда чиқиб, ушбу дуони ўқиймиз: "Аллоҳумма инний асъалука мин фадлика" (маъноси: "Аллоҳим, мен сенинг фазли карамингдан ато этишингни сўрайман!")
19-савол: Саломлашиш одоблари қандай?
Жавоб: 1: Агар мусулмон кишини кўрсак " Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу",- деб салом берамиз. Саломсиз ёки қўлимизнинг ўзини кўтариб қўйишлик одобга тўғри келмайди.
2: Саломлашган одамимизнинг юзига қараб табассум қиламиз.
3: Ўнг қўлимиз билан саломлашамиз.
4: Агар бизга бирор киши салом берса унга ундан ҳам яхшироқ ёки ҳеч бўлмаса салом берганидек жавоб қайтарамиз.
5: Кофир инсонга саломни биринчи бўлиб бермаймиз. Агар у салом берса унга шу сингари жавоб қайтарамиз.
6: Ёши кичиклар катталарга, уловдагилар пиёдаларга, юриб кетаётганлар ўтирганларга ва оз жамоат кўпчиликка салом беради.
20-савол: Изн сўраш одоблари қандай?
Жавоб: 1: Бирор бир манзилга киришлик учун аввал изн сўраймиз.
2: Уч маротаба киришлик учун изн сўраймиз кейин эса ортимизга қайтиб кетамиз.
3: Эшикни уч маротаба оҳисталик билан чақирамиз ва эшикка юзимиз билан қараб эмас, балки, ўнг ёки чап томонимизда қилиб турамиз.
4: Ота онамиз ёки бошқаларнинг ётоқхоналарига изн сўрамасдан кирмаймиз. Хусусан, бомдод намозидан олдин, қайлула вақтида ва хуфтондан кейин изн сўрамасдан киришлик мумкин эмас.
5: Яшалмайдиган касалхона ва бозор сингари жойларга изн сўрамасдан киришликда ҳеч қандай муаммо йўқ.
21-савол: Ҳайвонларга шафқатли бўлиш одоблари қандай?
Жавоб: 1: Ҳайвонларни озуқаси ва сувини берамиз.
2: Ҳайвонларга раҳмдил бўламиз ҳамда уларга тоқати кўтармайдиган нарсаларни юкламаймиз.
3: Уларни азобламаймиз ва озор бермаймиз.
22-савол: Спорт билан шуғулланишлик одоблари қандай?
Жавоб: 1: Машғулотларимиздан мақсад Аллоҳ таолонинг ризоси ва тоат ибодатига кучли бўлишни мақсад қиламиз.
2: Намоз вақтларида ўйнамаймиз.
3: Ўғил болалар қизлар билан аралаш ҳолатда шуғулланмайди.
4: Агар спорт учун бирорта кийим кийсак авратларимизни ёпиши зарур.
6: Ҳаром бўлган спорт турлари билан шуғулланмаймиз. Жумладан, юзга уриладиган ва авратлар очиладиган спорт турларига қатнашишлик мумкин эмас.
23-савол: Ҳазиллашиш одоблари қандай?
Жавоб: 1: Ҳазиллашишда ростгўй бўлиш ҳам ёлғон гапирмаслик.
2: Ҳазилимиз масхара ва бировларга озор беришдан холи бўлиши.
3: Кўп ҳазиллашмаслик.
24-савол: Аксириш одоблари қандай?
Жавоб: 1: Аксирганда оғзимизни қўлими ёки кийимимиз, ёки дастрўмол билан ёпишлик.
2: Аксиргандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиш.
3: Аксирган одам ҳамд айтса унга "Ярҳамукаллоҳ" деб айтиш.
4: Агар унга " Ярҳамукаллоҳ",- деб айтилса, " Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум",- деб айтиш.
25-савол: Эснаш одоблари қандай?
Жавоб: 1: Эснаганда оғизни ёпишликка ҳаракат қилиш.
2: Эснаганда овоз чиқармаслик.
3: Оғизни қўл билан ёпишлик.
26-савол: Қуръони карим тиловат қилишлик одоблари қандай?
Жавоб: 1: Қуръони каримни таҳорат билан ўқишлик.
2: Одоб ва виқор билан ўтиришлик.
3: Тиловатни бошлашдан олдин "аъузубиллаҳ"ни ўқишлик.
4: Тиловат қилганда тадаббур билан ўқишлик.
Одоб-ахлоқлар қисми30
1-савол: Чиройли хулқнинг қандай фазилати бор?
Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўъминларнинг энг тўлиқ иймонлиги хулқи чиройли бўлганидир». Термизий ва Аҳмад ривояти
2-савол: Нима учун исломий ахлоқларга амал қиламиз?
Жавоб: 1: Чиройли хулқ Аллоҳнинг яхши кўришлигига сабаб бўлади.
2: Инсонларнинг ҳам яхши кўришлигининг сабаби чиройли хулқдир.
3: Қиёмат кунида тарозидаги энг оғир нарса.
4: Ажр савобнинг кўпайтириб берилиши ҳам чиройли хулқ сабабли бўлади.
5: Иймоннинг комил бўлишлигининг аломати.
3-савол: Чиройли хулқлар қаердан олинади ?
Жавоб: 1: Чиройли хулқлар, аввало, Қуръони каримдан олинади. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» [Исро сураси: 57]. 2: Ҳадиси шарифдан олинади. Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Албатта, мен чиройли хулқларни тўлиқлашлик учун юборилганман». Аҳмад ривояти
4-савол: Эҳсон сифатидаги чиройли хулқлар ва уларнинг кўриниши.
Жавоб: Эҳсон- Аллоҳ таолонинг доимо кузатиб туришлигини сезиб юриш ҳамда бандаларга яхшилик қилишликдир.
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик(қилиш)ни ёзиб қўйди». Муслим ривояти
Эҳсоннинг кўринишлари қуйидагича:
Аллоҳнинг ибодатида эҳсон қилишлик. Бу эса ихлос орқали амалга ошади.
Ота-онага яхшилик қилишлик сўз ва амал орқали амалга ошади.
Қавму қариндошларга яхшилик қилишлик.
Қўшниларга яхшилик қилишлик.
Етим ва мискинларга яхшилик қилишлик.
Ўзимизга ёмонлик қилган кишиларга яхшилик қилишлик.
Гапиришликда хушмуомала бўлишлик.
Баҳс-мунозарада одобли бўлишлик.
Ҳайвонларга яхшилик қилишлик.
5-савол: Эҳсоннинг қаршисида нима туради?
Жавоб: Эҳсоннинг зидди ёмонлик қилишдир.
Булар жумласидан ибодатда ихлосни йўқотиш.
Ота-онага оқ бўлиш.
Қариндош-уруғчиликни узиш.
Ёмон қўшничилик.
Фақир-мискинларни тарк қилиш ва ундан ташқари бошқа ёмон сўз ва феъллар
6-савол: Омонатнинг турларини ва кўринишларини айтиб беринг!
Жавоб:
1-Аллоҳ таолонинг ҳуқуқларини сақлашликдаги омонат.
Омонатнинг кўринишларидан: намоз, закот, рўза, ҳаж ва бошқа Аллоҳ фарз қилган ибодатларни бажаришда омонатгўй бўлишлик.
2-Бандаларнинг ҳуқуқларини бажаришдаги омонатлар:
– Инсонларнинг обрўларини сақлаш.
– Мол-дунёларини
– Қонларини
– Сирларини ва жамийки сенга омонат топширган нарсаларини сақлашдир.
Муваффаққиятга эришувчиларнинг сифатларини зикр қилиб Аллоҳ айтадики: «Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир» [Мўминўн сураси: 8].
7-савол: Омонатнинг зидди нима?
Жавоб: Ҳиёнат, бу Аллоҳнинг ва инсонларнинг ҳуқуқларини зое қилишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир», – дедиларда, – «Агар унга омонат топширилса, хиёнат қилади», - дедилар. Муттафақун алайҳ
8-савол: Ростгўйлик сифатини зикр қилинг!
Жавоб: Ҳақиқатни айтиш ёки бир нарса қандай бўлса, шундай сифатлаш.
Унинг кўринишларидан:
Инсонлар билан мулоқотда ростгўй бўлишлик.
Ваъдага вафо қилишлик.
Ҳар бир сўз ва амалда ростгўй бўлиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга олиб боради. Киши рост сўзлаб юради. Ҳаттоки, Аллоҳ ҳузурида сиддиқ (ростгўй) деб ёзилади», - дедилар. Муттафақун алайҳ
9-савол: Ростгўйликнинг зидди нима?
Жавоб: Ёлғончилик, Бу ҳақиқатнинг зидди. Улардан: Инсонлар билан мулоқотда ёлғончилик қилиш ва ёлғондан гувоҳлик бериш кабилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ёлғончилик ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Киши ёлғон сўзлаб юради. Ҳаттоки, Аллоҳ ҳузурида каззоб (ёлғончи) деб ёзилади», - дедилар. Муттафақун алайҳ Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир» – дедиларда – «Гапирса, ёлғон гапиради ва агар ваъда берса, хилоф қилади», - дедилар. Муттафақун алайҳ
10-савол: Сабрнинг турларини зикр қилинг!
Жавоб:
– Аллоҳнинг итоатида сабр қилиш.
– Маъсиятлардан сақланиб сабр қилишлик.
– Аллоҳнинг тақдирига ёзган аламларига сабр қилиш ва барча холатларда Аллоҳга ҳамд айтиш.
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сабрлиларни севади» [Оли-Имрон сураси 146]. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуздир. Ҳамма иши унга яхшилик келтираверади. Бу мўминларга хос бўлиб, улардан бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади», - дедилар. Муслим ривояти
11-савол: Сабрнинг зидди нима?
Жавоб: Аллоҳга итоат қилишда, маъсиятларда бетоқатлик, сабрсизлик қилиш ва тақдирига ёзган нарсаларига сўз ва феъл билан ғазабини кўрсатиш.
Кўринишларидан:
– Ўлимни орзу қилиш.
– Ўзининг юзига уриш.
– Кийимини йиртиш
– сочини юлиш
– ўзини дуойибад қилиши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»,- дедилар. Термизий ва Ибн Можа ривояти
12-савол: Ёрдамлашиш хулқини зикр қилинг!
Жавоб: Инсонлар яхшилик ва ҳақда бир-бирларига ёрдам беришларидир.
Ёрдамлашишнинг кўринишлари:
– Ҳақларни ўз эгаларига қайтаришда ёрдамлашиш.
– Золимнинг зулмидан қайтаришдаги ёрдамлашиш.
– Инсонларнинг ва мискинларнинг ҳожатларини ўташдаги ёрдамлашиш.
– Барча яхши ишларда ёрдамлашиш.
– Гуноҳ, маъсият ва одамларга азият беришда ёрдамлашмаслик
Аллоҳ таоло айтади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир» [Маида сураси: 2]. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўъминлар бир-бирига ёпишган иморат кабидир. Баъзиси баъзисини мустаҳкамлаб туради», - дедилар. Муттафақун алайҳ Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Мусулмон мусулмоннинг биродаридир – унга зулм қилмайди, уни (қийналган вақтида) ёрдамсиз ташлаб қўймайди. Банда биродарини ҳожатини аритар экан, Аллоҳ унинг ўзининг ҳожатини аритади. Ким бир мўминнинг дунё ғамларидан бир ғамини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ғамларидан бир ғамини аритади.Ким бир мусулмонни(нг айбларини) беркитса, Аллоҳ дунё ва охиратда уни(нг айбларини) беркитади. Муттафақун алайҳ
13-савол: Ҳаё хулқининг турларини айтиб беринг!
Жавоб:
1:Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш, у зотга осийлик қилмаслик ила бўлади.
2:Инсонлардан ҳаё қилиш: ёмон-фаҳш сўзларни айтмаслик ва уларни авратларини очмаслик кабилар билан бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг кичиги йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шуъбасидир»,- дедилар. Муслим ривояти
14-савол: Раҳмдилликнинг кўринишларини айтиб беринг!
Жавоб:
– Катта ёшдаги инсонларга раҳм қилиш ва уларни улуғлаш.
– Чақалоқ ва ёш болаларга раҳм қилиш.
– Фақир, мискин ва муҳтожларга раҳм қилиш.
– Ҳайвонларни едириб, ичириб ва озор бермай раҳм қилиш.
Бу нарсаларга далил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига боқинг: «Мўминларнинг ўзаро дўстликлари, раҳм қилишлари ва меҳр кўрсатишлари худди бир жасадга ўхшайди. Ундаги бир аъзо хаста бўлса, жасаднинг қолгани унга қўшилиб бедор бўлади ва иситмалайди»,- дедилар. Муттафақун алайҳ Ва яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раҳмлиларга Аллоҳ таоло раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар. Абу Довуд ва Термизий ривояти
15-савол: Муҳаббатнинг қандай турлари бор?
Жавоб: Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат.
Аллоҳ таоло айтади: «Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир» [Бақара сураси: 165].
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ни яхши кўришлик.
У киши айтадиларки: «Нафсим унинг қўлида бўлган зотга қасамки, Мен сизларга отасидан ҳам, боласидан ҳам суюклироқ бўлмагунимча, сизлардан бирортангиз ҳақиқий мўмин бўла олмайсизлар». Бухорий ривояти
Мўминларни яхши кўриш, ўзига нимани яхши кўрса, мўминларга ҳам шу нарсани яхши кўришлик.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», - дедилар. Бухорий ривояти
16-савол: Хушмуомалалик ҳақида айтиб беринг!
Жавоб: Инсоннинг юзида табассум ва лутф ёрқин бўлиб туриши ва учрашган вақтда хурсанд холда учрашишлик.
Яъни инсонлар кўрганда қочадиган қовоғи солиқ инсоннинг тескариси.
Хушмуомалалик ҳақида ҳар хил ҳадислар келган. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Яхши ишларнинг бирортасини пас санама, ҳаттоки биродарингга табассум ила учарашишни (ҳам пас санама)», - дедилар. Муслим ривояти Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биродарингнинг юзига табассум қилишинг ҳам садақадир», - деганлар. Термизий ривояти
17-савол: Ҳасад нима?
Жавоб: Ҳасад-бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетишини қаттиқ хоҳлашдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан (паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман)»
[Фалақ сураси: 5].
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, орқангизни ўгириб (юз кўрмас бўлиб) кетманглар. Аллоҳнинг (бир-бирига) биродар бандалари бўлинглар!», - дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти
18-савол: Истиҳзоъ бу нима?
Жавоб: Истиҳзоъ – бошқа бир мусулмон биродарининг устидан кулиш ва обрўсини тўкишдир. Ва бу нарса мумкин эмас.
Аллоҳ таоло бу нарсадан қайтариб, шундай деб марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир» [Ҳужурот сураси: 11].
19-савол: Тавозеълилик бу нима?
Жавоб: Ўзини бошқалардан баланд қўймаслик, бошқаларни камситмаслик ва ҳақни рад қилмасликдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Раҳмоннинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиганлардир» [Фурқон сураси: 63]. . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳ учун ўзини тавозеъ тутса Аллох унинг обрўсини кўтариб қўяди»,- дедилар. Муслим ривояти Ва яна айтадиларки: «Аллоҳ менга сизларнинг биринглар бошқасининг устидан фахрланмаслиги ва жабр қилмаслиги учун тавозеъли бўлишга буюришимни ваҳий қилди». Муслим ривояти
20-савол: Ҳаром кибрнинг турлари қайсилар?
Жавоб:
1: Ҳақнинг устидан кибр қилиш, яъни ҳақни рад қилиб қабул қилмаслик.
2: Инсонларга нисбатан кибр қилиш, камситиш ва обрўсини ерга уриш каби ишлар ила бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди»,-дедилар. «Эй Аллоҳнинг расули! Киши кийими гўзал бўлишини, пойафзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?»- деди бир одам. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир»,- дедилар. Муслим ривояти
– Ҳақни рад қилиш.
– Инсонларни паст санаш.
– Яхши кийим ва оёқ кийим кийиш кибрдан эмас.
21-савол: Ҳаром бўлган муттаҳамликнинг баъзи турларини айтиб беринг!
Жавоб:
– Олди-соттида матонинг айбини яшириб алдашлик.
– Илм олишда муттаҳамлик қилишлик. Масалан, талабалар имтиҳонга киргандаги турли хил ялғонлари ёки беркитиб, бир-биридан кўчириш кабилар.
– Гаплашаётгандаги муттаҳамлик. Масалан, ёлғон гувоҳлик бериш, алдаш кабилар.
– Гапирганига ва инсонлар билан тузган иттифоқига вафо қилмаслик.
Муттаҳамликдан қайтаришга далолат қилган ҳадислардан: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам савдогарнинг қопда турган молига қўлларини ботириб кўрдилар. Қарасалар, қўллари ҳўл бўлди. (усти қуруқ... Қопдаги молнинг таги ёмон, усти чиройли қилиб қўйилган) Шунда: «Эй мол эгаси, бу нима?», - дедилар. Шунда: «Эй Расулуллоҳ, ёмғир тегиб қолди», - деди. «Одамлар кўриши учун устига чиқариб қўймайсанми?! Ким бизни алдаса биздан эмас», - дедилар. Муслим ривояти
.
22-савол: Ғийбат нима?
Жаоб: Биродарингизни ўзи ёмон кўрган нарса билан, уни йўқлигида зикр қилишингиз.
Аллоҳ таоло айтади: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир» [Ҳужурот сураси: 12].
23-савол: Чақимчилик бу нима?
Жавоб: Одамлар орасини бузиш учун гап ташишлик.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларнинг орасини бузиш учун гап ташувчи одам жаннатга кирмайди», - дедилар. Муслим ривояти
24-савол: Дангасалик бу нима?
Жавоб: Яхши ишларни ва ўзининг устидаги вожиб ишларни қилишда эринишлик.
Улардан: фарз-вожиб амалларни қилишдаги дангасалик.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар» [Нисо сураси: 142].
Мўмин дангасаликни, ланжликни, бўшашганликни ташлаб, бу дунёда Аллоҳни рози қиладиган амалларга ҳаракат қилиб бел боғлаши керак бўлади.
25-савол: Ғазабнинг турларини айтиб беринг!
Жавоб:
1: Мақталинган ғазаб: Бу Аллоҳ учун бўлади. Масалан, кофир ёки мунофиқлар, ёки бошқалар Аллоҳ ҳаром қилган ишни қилсалар.
2: Қораланган ғазаб: Бундай ғазаб, инсоннинг айтиши ва қилиши мумкин бўлмаган ишларни қилдиради ва айттиради.
Қораланган ғазабнинг муолажаси:
– Таҳорат.
– Турган бўлса, ўтиришлик, ўтирган бўлса ётишлик.
Ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ғазабланма», - деган васиятларига қулоқ тутишлик.
– Ғазабланган вақтда нафсни жиловлашлик.
– Аллоҳ таолодан рожим бўлган шайтондан паноҳ сўрашлик.
– Сукут қилмоқ.
26-саво: Жосуслик бу нима?
Жавоб: Инсонларнинг авратларини ва беркитган барча нарсаларини очиш, фош қилишлик.
Ҳаром бўлган турларидан:
Инсонларнинг уйларилаги авратларига интилишлик ва боқишлик.
– Бошқа одамларнинг гапини яширинча эшитиш.
Аллоҳ таоло айтади: «Жосуслик қилманглар...» [Ҳужурот сураси: 12].
27-савол: Исроф, бахиллик ва сахийлик-булар нима?
Жавоб:
Исроф: молни нотўғри йўлга ишлатишдир.
Унинг акси бахиллик: У ҳақдан молни тийишликдир.
Саҳиҳ-тўғри нарса эса, мусулмон, у иккаласининг ўртасида саҳий бўлиши керакдир
Аллоҳ таоло айтади: «Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» [Фурқон сураси: 67].
28-савол: Қўрқоқлик нима ва шижоат нима?
Жавоб: Қўрқоқлик- қўрқмаслик керак бўлган нарсалардан қўрқишлик.
Мисол учун ҳақ сўзни айтишликдан ёки мункар ишни қайтаришдан қўрқишлик.
Шижоат: бу- ҳақиқатга қараб интилишлик. Бунга ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилишлик учун жиҳод майдонларига шошилишлик яққол мисол бўла олади.
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида шундай деб айтадилар: «Эй Аллоҳим, мен сендан қўрқоқликдан паноҳ беришингни сўрайман». Ва яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Кучли мўъмин заиф мўъминга қараганда Аллоҳга суюклироқдир ва иккаласида ҳам яхшилик бордир. Муслим ривояти
29-савол: Ҳаром саналган сўзлар қайсилар?
Жавоб: Лаънат айтиш ва бировни ҳақорат қилиш.
Мисол учун бирор бир кимсани "ҳайвон" деб айтишлик ҳам шу жумладан.
Ёки аврат саналган жойларни ва фаҳш сўзларни ишлатишлик.
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буларнинг барчасидан тийдилар ва айтдилар: «Мўмин киши ҳақоратловчи ҳам, лаънатловчи ҳам, тили хунук ҳам, беадаб ҳам бўлмайди». Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти
30-савол: Мусулмон кишининг чиройли хулқланишига ёрдам берадиган омиллар қайсилар?
Жавоб: 1: Аллоҳ таолодан чиройли хулқ беришини сўраб дуо қилмоқлик.
2: Аллоҳ таоло доимо кузатиб туришлигини ҳис қилиш.
3: Чиройли хулқнинг савобини ва у сабабли жаннатга кириш мумкин эканлигини эсламоқ.
4: Ёмон хулқнинг гуноҳ экани ва дўзахга олиб кириши мумкин эканлигини унутмаслик.
5: Чиройли хулқ Аллоҳ таоло ва бандаларнинг шу кишига бўлган муҳаббатини оширишлигини ва акси эса Аллоҳ ва одамларнинг ёмон кўришига олиб келишини эслаш.
6: Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини ўқиш ва унга эргашиш.
7: Яхши дўстлар билан бирга бўлиб, ахлоқсиз инсонлардан йироқ бўлиш.
Зикр ва дуолар қисми43
1-савол: Зикрнинг фазилати қандай?
Жавоб: Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Роббисини зикр қилган инсон билан зикр қилмаган инсоннинг мисоли худди ўлик ва тирик инсоннинг мисоли кабидир». Бухорий ривояти
Чунки инсон ҳаётининг қиймати Роббисини зикр қилиши миқдорича бўлади.
2-савол: Зикрнинг қандай фойдаси бор ?
Жавоб: 1: Аллоҳ таолони рози қилади.
2: Шайтонни узоқ қилади.
3: Мусулмон кишини ёмонликлардан сақлайди.
4: Зикр орқали кўплаган савоб ва ажрлар келади.
3-савол: Энг афзал зикр қайси?
Жавоб: "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимаси. Термизий ва Ибн Можа ривояти
4-савол: Уйқудан турганимизда нима деб зикр қиламиз?
Ўқилиши: «Алҳамду лиллаҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур».
Маъноси: «Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш унгадир!»,-деб айтамиз. Муттафақун алайҳи
5-савол: Кийим кийганда ўқиладиган дуо қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Алҳамду лиллааҳиллазий касааний хаазаа ва розаконийҳи мин ғойри хавлин минний ва лаа қувваҳ».
Маъноси: «Менга бу кийимни мендан ҳеч қандай куч ва ҳаракатсиз кийгизган Аллоҳ таолога ҳамдалар бўлсин». Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти
6-савол: Кийимни ечганда ўқиладиган дуо қайси?
Жавоб: Бисмиллаҳ. Термизий ривояти
7-савол: Янги кийим кийганда айтиладиган дуо қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Аллоҳумма, лакал-ҳамду анта касавманийх. Асалука мин хойриҳии ва хойри маа суниъа лаҳ. Ва аъуузу бика мин шаррихии ва шарри маа суниъа лах».
Маъноси: «Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Сен буни менга кийгиздинг. Мен Сендан унинг ва унда қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Унинг ва унда қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман». Абу Довуд ва Термизий ривояти
8-савол: Янги кийим кийган кишига айтиладиган дуо қайси?
Жавоб: Агар бошқа инсоннинг янги кийим олганини кўрсак, унга дуо қилиб шундай деймиз: Ўқилиши: «Тублий ва юхлифуллоҳу таъаалаа».
Маъноси: «Эскиртиб - тўзитгин, Аллоҳ таоло ўрнини тўлдирсин». Абу Довуд ривояти
9-савол: Ҳало (ҳожатхона)дан чиқилаётганда ўқиладиган дуо қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Бисмиллаҳ. Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал-хубси вал-хобааис».
Маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан эркак ва урғочи жинлардан паноҳ беришингни сўрайман». Муттафақун алайҳ
10-савол: Ҳало (ҳожатхона)дан чиқилаётганда ўқиладиган дуо қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Ғуфроонака».
Маъноси: «Мағфират этгин». Абу Довуд ва Термизий ривояти
11-савол: Таҳорат олишдан олдин айтиладиган зикр қайси?
Жавоб: «Бисмиллаҳ». Абу Довуд ва бошқалар ривояти
12-савол: Таҳоратдан сўнг айтиладиган зикр қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллох, вахдахуу лаа шарийка лахуу ва ашхаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулух».
Маъноси: «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад саллаллоху алайҳи ва саллам Унинг қули ва Расулидир». Муслим ривояти
13-савол: Манзил-уйдан чиқишда ўқиладиган зикр қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Бисмиллаҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа куввата иллаа биллааҳ».
Маъноси: «Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккал қилдим. Куч ва қувват ёлғиз Аллоҳдадир». Абу Довуд ва Термизий ривояти
14-савол: Манзил-уйга киришда айтиладиган зикр қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва ъалаа Роббинаа таваккалнаа».
Маъноси: «Аллоҳ номи билан кирдик ва Аллоҳ номи билан чиқдик ва Роббимизга таваккул этдик». Абу Довуд ривояти
15-савол: Масжидга киришда ўқиладиган дуо қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Аллоҳуммафтах лий абвааба роҳматик».
Маъноси: «Аллоҳим! Менга раҳмат эшикларингни очгин».
16-савол: Масжиддан чиқишда ўқиладиган дуо қайси?
Жавоб: Ўқилиши: «Аллоҳумма, инний асалука мин фазлик».
Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сенинг фазлумарҳаматингдан сўрайман».
17-савол: Азон зикрлари қайсилар?
Жавоб: «Ҳайя алас-солат» ва «Ҳайя алал-фалаҳ»дан бошқаларида муаззин сўзи қайтарилади. «Ҳайя алас-солат» ва «Ҳайя алал-фалаҳ» дейилганда (азон эшитгувчи)«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», - деб айтади. Муттафақун алайҳ
18-савол: Муаззинга жавоб бергач (яъни, унинг айтганларини такрорлаб бўлгач) нима қилади?
Жавоб: Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга салот-дуо айтади. Муслим ривояти Ўқилиши: «Аллоҳумма, Робба ҳаазихид- даъватит-тааммах, вас-солатил- кооимах, аати Муҳаммаданил-васийлама вал-фазийлах, вабъасҳу мақооман маҳмууданил-ллазий ваъадтаҳ, (иннака лаа тухлифул-мийъаад)».
Маъноси: «Ушбу комил даъватнинг, ҳозир бўлган-қоим намознингПарвардигори бўлган эй Аллоҳ! Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга васила(киёматда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо-сўровлари билан ҳисоб бошланади) ва фазила ато этгин. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомга чиқаргин.[Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан]». Бухорий ривояти
Азон билан иқомат оралиғидаги вақтда ўзи учун дуо қилади. Бу вақтда (қилинган) дуо қайтарилмайди (мақбулдир).
19-савол: Эрталаб ва кечқурун айтиладиган зикрлар қайсилар?
Жавоб: 1: Оят-ал-Курсийни ўқийди. «Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим (Буюк) зотдир» [Бақара сураси: 255]. 2- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир». Аллоҳ сомаддир. (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.) У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган Бу сурани уч марта ўқийди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. У яратган нарсалар ёмонлигидан. Ва кириб келган қоронғулик ёмонлигидан. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт». Бу сурани уч марта ўқийди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Одамлар Роббисидан. Одамлар Подшоҳидан. Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман. Беркиниб, кўриниб турувчи васвоснинг. Одамлар қалбига васваса соладиганнинг. Жинлардан ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт». Бу сурани уч марта ўқийди. «Аллоҳумма, анта Роббий. Лаа илааҳа илла ант. Холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мас-мастатоът. Аъуузу бика мин шарри маа сонаът. Абуу 'у лака би-неъматика ъалайя ва абуу 'у би-занбий. Фағфир лий фа иннахуу лаа ягфируз-зунууба иллаа ант».
Таржимаси:
«Аллоҳим! Сен Роббимсан ва Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг (алмийсоқда олган) аҳд-паймонинг ва (Пайғамбаринг тилида берган; ширк келтирмаган бандангни жаннатга киритиш ) ваъданг (га эришиш)да (қўлимдан келганича тиришиб) турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ бершингни тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Мени мағфират эт. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечирувчисан». Бухорий ривояти
20-савол: Уйқудан олдин нима деймиз?
Жавоб: «Бисмкаллооҳумма амууту ва аҳйаа».
Таржимаси:
«Аллоҳим! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман (тирик бўламан)». Муттафақун алайҳ
21-савол: Овқат ейишдан олдин нима деймиз?
Жавоб: «Бисмиллаҳ».
Агар бошида айтишни эсдан чиқарсак:
«Бисмиллаҳи фии аввалиҳи ва аахириҳи», - деймиз. Абу Довуд ва Термизий ривояти
22-савол: Овқат еб битгач нима деймиз?
Жавоб: «Алҳамдулиллаҳил-лазий атъаманий ҳаазаа ва розақонийҳи мин ғоири ҳавлин минний ва лаа қувваҳ»
Таржимаси:
«Мен томондан ҳеч қандай ҳаракат ва қувватсиз менга бу таомни едирган ва шу билан ризқлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин». Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти
23-савол: Тоам эгасига меҳмон нима деб дуо қилади?
Жавоб: «Аллоҳумма баарик лаҳум фиимаа розақтаҳум, вағфирлаҳум варҳамҳум».
Таржимаси: «Аллоҳим уларга берган ризқингда уларга барака бергин, уларни мағфират ва раҳм қилгин». Муслим ривояти
24-савол: Акса берса, инсон нима дейди?
Жавоб: «Алхамдулиллаҳ».
Биродари ёки дўсти «Ярхамукаллоҳ»,- десин.
Агар шундай дейдиган бўлса: «Яҳдийкумуллоҳ ва йўслиҳу баалакум»,- десин. Бухорий ривояти
25-савол: Мажлис тугагач, туришдан олдин нима дейди? Мажлиснинг каффорот дуоси қайси?
Жавоб: «Субханакаллоҳумма ва бихамдик, ашҳаду алла илаҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайк».
Таржимаси: «( Роббим, Сен барча айбу нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳлар айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ маъбуд йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавбалар қиламан». Абу Довуд, Тирмизий ва бошқалар ривояти
Маркабга миниш дуоси қайси?
Жавоб: «Бисмиллаҳ , ва-алҳамдулиллаҳ (субаҳаналлази саххоро лана ҳаза ва ма кунна-лаҳу муқринин. Ва инна ила роббина ламунколибун) алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар , Аллоҳу акбар, Аллоху акбар, Субаҳанакаллоҳумма инни золамту нафси фағфирли фа-иннаҳу ла йағфиру-аз-зунуба илла ант». Абу Довуд ва Термизий ривояти
27-савол: Сафар дуоси қайси?
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллохҳу акбар (Субҳаналлази саххоро лана ҳаза ва ма кунна лаҳуу муқринин. Ва инна илаа роббина ламун-қолибуун) Аллоҳумма инна насъалука фи сафарина ҳаза ал-бирро ваттақва ва миналъамал ма тардо, Аллуҳумма хаввин ъалайна сафарона ҳаза. Ватви ъанна буъдаҳ. Аллоҳумма антассоҳибу фиссафар валхолифату фил аҳл. Аллоҳумма инни аъузу бика мин ваъсаиссафар ва каъаабатил манзор ва су'ио мунқолаби филмаали вал'аҳл».
Таржимаси:
«Аллоҳ буюкроқдир! Аллоҳ буюкроқдир! Аллоҳ буюкроқдир! «Бизларга бу (кема, сайёра ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз бизлар (барчамиз) Парвардигоримизга қайтувчидирмиз». (Зуҳруф: 13). «Аллоҳим! Бизлар Сендан ушбу сафаримизда тоат-ибодатларни, тақвони ва сен рози бўладиган амалларни сўраймиз. Роббим! Сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда ўринбосар-халифа ҳам Ўзингдирсан! Аллоҳим! Мен Сендан сафар машаққатларидан, қайғули-ёмон нарсалар (кўринишлар) дан ҳамда мол-мулк ва оилага етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман».
Сафардан қайтганида ҳам юқоридагиларни такрорлайди ва қуйидагиларни қўшимча қилади:
«(Биз) қайтувчилар, тавба қилувчилар, ибодат этувчилар ва Парвардигоримизга ҳамд айтувчилармиз» Муслим ривояти
28-савол: Мусофир Муқимга нима деб дуо қилади?
Жавоб: «Аставдиъукумуллоҳиллази лаа тадийъу вада'иъуҳ»
Таржимаси: «Сизларни омонати (ҳеч вақт) зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим». Ахмад ва Ибн Можа ривояти
29-савол: Муқим мусофирга нима деб дуо қилади?
Жавоб: Ўқилиши: «Аставдиъуллоҳа диинака ва амаанатака ва ховаатиима аъмаалик»
Таржимаси:
«Динингизни, омонатингизни ва амалингизнинг хотималарини (охирини) Аллоҳга топширдим» Ахмад ва Термизий ривояти
30-савол: Бозорга кириш дуоси қайси?
Жавоб: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Таржимаси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир». Термизий ва Ибн Можа ривояти
31-савол: Ғазабланганда айтиладиган дуо қайси?
Жавоб: «Аъузу биллаҳи минашшайтоониррожийм» Муттафақун алайҳ
32-савол: Сизга яхшилик қилган кишига нима дейсиз?
Жавоб: «Жазаакаллоҳу хойрон». Термизий ривояти
33-савол: Минилган нарсага бир ёмонлик етса нима деймиз?
Жавоб: «Бисмиллаҳ» Абу Довуд ривояти
34-савол: Сизни хурсанд қиладиган нарса рўй берса нима дейсиз?
Жавоб: «Алҳамдулиллаҳиллази биниъматиҳи тутиммуссоолиҳаат»
Таржимаси: «Солиҳ амаллар ўзининг неъмати билан тамомига етадиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин». Ҳоким ва бошқалар ривояти
35-савол: Ёмон кўрадиган нарсангиз рўй берса нима қиласиз?
Жавоб: «Алҳамдулиллаҳи ъалаа кулли ҳаал»
Таржимаси: «Барча ҳолатларда Аллоҳга ҳамдлар бўлсин» Соҳиҳ Ал-Жаамиъ
36-савол: Салом бериш ва алик олиш кайфияти қандай?
Жавоб: Мусулмон: «Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ», - дейди.
Ва биродари унга: «Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ», - дейди. Термизий, Абу Довуд ва бошқалар ривояти
37-савол: Ёмғир ёққанда қайси дуо айтилади?
Жавоб: «Аллоҳумма соййибан наафиъа».
Таржимаси: «Аллоҳим бу ёмғирни фойдали қилгин». Бухорий ривояти
38-савол: Ёмғир ёққандан кейин айтиладиган дуо қайси?
Жавоб: «Мутирна бифазлиллаҳи ва рохматиҳи»
Таржимаси: «Аллоҳни фазилати ва раҳмати ила ёмғир ёғди». Бухорий ва Муслим ривояти
39-савол: Шамол дуосини зикр қилинг!
Жавоб:"Аллоҳумма, инний ас'алука хойроҳаа ва аъуузу бика мин шарриҳаа"
Таржимаси: «Аллохим! Мен Сендан шамолнинг хайри-яхшилигини сўрайман. Унинг ёмонлигидан паноҳ тилайман». Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти
40-савол: Момақалдироқ бўлганда нима деб дуо қилинади?
Жавоб: «Субҳааналлазий юсаббиҳурроъд биҳамдиҳи валмалаа'икати мин ҳийфаатиҳ»
Таржимаси: «Момақалдироқ ҳамду-сано билан тасбеҳ айтадиган, малоикалар ҳам Унга қўрққанларидан тасбеҳ айтадиган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир». Муваттоъ Молик
41-савол: Балоланган кишини кўрганда нима деб дуо қилинади?
Жавоб: «Алҳамдулиллаҳиллазий ъафаний миммабталаака биҳи, ва фаззоланий ъалаа касийрин мимман холақо тафзийлаа»
Таржимаси:
«Сени балолаган нарсадан мени саломат қилган ва яратганларининг аксаридан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин». Термизий ривояти
42-савол: Бирортага ўзини кўзи тегиб қолишидан қўрққан киши нима деб дуо қилади?
Жавоб: Ҳадисда: «Агар инсон ўзидан ёки биродаридан бир яхши нарсани кўрса, унга барака тилаб дуо қилсин. Албатта, кўз тегиши ҳақдир». Аҳмад, Ибн Можа ва бошқалар ривояти
43-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай саловат айтамиз?
«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад, кама баарокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд». Муттафақун алайҳ
Манъ қилинган нарсалар қисми21
1-савол: Бешта инсон таклиф қилинган ҳукмлар қайсилар?
Жавоб:
1:Вожиб.
2:Мустахаб.
3:Муҳароом.
4:Макруҳ.
5:Мубоҳ.
2-савол: Бу беш аҳкомни зикр қилинг!
Жавоб:
1: Вожиб: Беш маҳал намоз, рамазон рўзаси ва ота-онага яхшилик қилишлик шу ҳукм жумласидан.
Вожиб амални қилган одам савобга эга бўлади, уни қилмаган киши эса қиёматда ёки дунёда жазога тортилади.
2: Мустаҳаб - бун ҳукмга равотиб суннатлар, таҳажжуд намозлари, мискинларни таомлантириш ва саломни ёйиш каби амаллар мисол бўла олади.
Мустаҳаб амални қилган одам савоб олади, уни тарк қилган киши эса гуноҳкор бўлмайди.
Мулоҳаза:
Мусулмон киши бир амалнинг ҳукмини эшитгандан сўнг у суннат бўлади-ми ёки мустаҳаб бўладими унга амал қилишликка шошилмоқлиги ва Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмоқлиги лозим.
3:Ҳаром: Ароқ ичиш, ота онага оқ бўлиш ва қариндош уруғчилик ришталарини узишлик каби амаллар ҳаром бўлиб ҳисобланади.
Ҳаром ишни тарк қилган одам савоб олади, уни қилган киши эса гуноҳкор бўлади.
4: Макруҳ: бирор бир нарсани чап қўл билан олиш ва бериш ҳамда намозда кийимни ўйнаш каби амаллар макруҳдир.
Макруҳ амални тарк қилган инсон савобга эга бўлади уни қилган инсон эса гуноҳкор бўлмайди.
5: Мубоҳ: мева емоқлик, сув ичмоқлик шунга ўхшаш амаллар барчаси мубоҳ амаллар. Баъзи бир ўринларда жоиз, ҳалол номлари билан ҳам зикр қилинади.
Мубоҳ амални қилган одам савоб олмайди, қилмаган одам эса гуноҳкор бўлмайди.
3-савол: Савдо-сотиқдаги муомалаларнинг ҳукми нима?
Жавоб: Савдо сотиқдаги муомалаларнинг барчаси, аслида ҳалол ҳисобланади. Магар, Аллоҳ ҳаром қилан баъзи бир муомалалар ҳаромдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ савдони ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди» [Бақара сураси: 275].
4-савол: Ҳаром қилинган муомалалар қайсилар?
Жавоб:
1: Товламачилик қилмоқ. Махсулотнинг айбини яшириб сотиш ҳам товламачилик бобидандир.
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам савдогарнинг қопда турган молига қўлларини ботириб, кўрдилар. Қарасалар, қўллари ҳўл бўлди. (усти қуруқ... Қопдаги молнинг таги ёмон, усти чиройли қилиб қўйилган) Шунда: «Эй мол эгаси, бу нима?», - дедилар. Шунда: «Эй Расулуллоҳ, ёмғир тегиб қолди», - деди. «Одамлар кўриши учун устига чиқариб қўймайсанми?! Ким бизни алдаса биздан эмас», - дедилар. Муслим ривояти
1: Рибо- бировдан бир миқдорда қарзга пул олиб, сўнгра уни зиёдаси билан қайтариб беришлик.
Белгиланган миқдордан ошган пул ёки нарса рибо бўлиб ҳисобланади.
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ савдони ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди» [Бақара сураси: 275].
3- Ғорор ва жаҳолат. Бунга мисол қилиб елиндаги сутни ёки сувда сузиб юрган ов қилинмаган балиқни сотиш мисол бўла олади.
Ҳадисда келиши-ча (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғорор савдосидан қайтарганлар). Муслим ривояти
5-савол: Аллоҳ таоло сизга инъом этган неъматларини санаб беринг!
Жавоб: 1: Ислом неъмати. Аллоҳ бизни мусулмон қилди, кофир ёки мушрик қилиб қўймади.
2: Суннат неъмати. Аллоҳ бизни бидъатларга эмас, балки, суннатга эргашадиган қилиб қўйди.
3: Офият ва соғлик неъмати. Эшитамиз, кўрамиз ва юра оламиз.
4: Таом, шароб ва кийим неъмати.
Аллоҳ таолонинг бизнинг устимиздаги неъматилари санаб саноғига етмас даражада кўпдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» [Наҳл сураси: 18].
6-савол: Неъматлар ато қилингандан сўнг бизга нима қилишлик вожиб бўлади? Неъматларнинг шукрини қандай адо этамиз?
Жавоб: Неъматлар ато этилганидан сўнг бизга бу неъматларнинг шукрини адо этиш вожиб бўлади. Инсон тилида Аллоҳга сано ва мақтовлар айтиши, унинг фазлини эътироф этиши ва бу неъматларни Аллоҳ рози бўладиган жойга сарфлаши неъматга шукр қилиши бўлиб аталади.
7-савол: Мусулмонларнинг байрамлари қайсилар?
Жавоб: Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити мусулмонларнинг байрамидир.
Ҳадисда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида Мадина аҳлида иккита байрам бўлиб у кунни нишонлар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки кун ҳақида сўраганларида, мадиналиклар: «Биз жоҳилиятда шу икки кунни байрам қилиб нишонлар эдик»,- дедилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар-ки: «Аллоҳ сизларга бу икки куннинг ўрнига бошқа улардан ҳам яхшироқ икки кунни алмаштириб берди: Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайити». Абу Довуд ривояти
Бу икки байрамдан бошқаси бидъатдир, нишонлаш мумкин эмас.
8-савол: Ойларнинг энг афзали қайси?
Жавоб: Рамазон ойи.
9-савол: Кунларнинг энг афзали қайси?
Жавоб: Жума куни.
10-савол: Йилда энг афзал кун қайси?
Жавоб: Арафа куни.
11-савол: Йилнинг энг афзал кечаси қайси?
Жавоб: Лайлатул қадр кечаси.
12-савол? Агар номаҳрам аёлга кўзимиз тушадиган бўлса нима қилмоқлигимиз зарур?
Жавоб: Кўзимизни тиймоқлигимиз зарур. Аллоҳ таоло айтади-ки: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар» [Нур сураси: 30].
13-савол: Одамзотнинг душманлари кимлар?
1: Ёмонликка буюрувчи нафс- Инсон ҳавои нафси буюрган Аллоҳга исён бўлган гуноҳ ишларда итоат қилиб нафсига эргашиши орқали бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Чунки нафс агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса — албатта барча ёмонликларга буюргувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир» [Юсуф сураси: 53]. Шайтон: Шайтон инсон боласининг ашаддий душмани ҳисобланиб, уни тўғри йўлдан оғдиришни ҳамда жаҳаннам азобига гирифтор қилишни хоҳлайди. Аллоҳ таоло айтди: «Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир» [Бақара сураси: 168]. 3: Ёмон ошна оғайнилар- улар яхшиликдан қайтарувчи ва ёмонликка чақирувчидирлар. Аллоҳ таоло айтди: «У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)» [Зухруф сураси: 67].
14-савол: Тавба нима?
Жавоб: Тавба- Аллоҳнинг гуноҳ-маъсиятидан унинг тоат-ибодатига қайтишликдир. Аллоҳ таоло айтди: «Ва мен тавба қилган, ҳамда иймон келтириб яхши амаллар қилган, сўнгра Тўғри Йўлга юрган кишиларни мағфират қилгувчидирман» [Тоҳа сураси: 82].
15-савол: Ҳақиқий тавбанинг шартлари қандай?
Жавоб: 1: Гуноҳни тўхтатишлик.
2: Ўтган гуноҳларга надомат чекишлик.
3: Гуноҳга бошқа қайтмасликка аҳд қилишлик.
4: Бошқа инсонларнинг ҳақлари ёки зулм билан олиб қўйган нарсалари бўлса эгаларига қайтариб беришлик.
Аллоҳ таоло айтади: «(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ гуноҳ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират-кечирим сўрайдиган, ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, ва билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир» [Оли-Имрон сураси: 135].
16-савол: Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишликнинг маъноси нима?
Жавоб: Аллоҳ таолодан ўзининг ҳузуридаги фаришталарнинг олдида пайғамбарини мақташини сўраб, дуо қилишликдир.
17-савол: «Субаҳаналлоҳ» калимасининг маъноси нима?
Жавоб: Бу калиманинг маъноси Аллоҳ таолони барча нуқсон ва айблардан поклашликдир.
18-савол: «Алҳамдулиллаҳ» сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Бу калиманинг маъноси Аллоҳ таолога мақтов айтишлик ва уни комил сифатлар билан аташликдир.
19-савол: «Аллоҳу акбар» сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Бу калиманинг маъноси Аллоҳ таоло барча нарсалардан улуғ зот эканлигини ва барча нарсалардан буюк ва азиз эканлигини англатади.
20-савол: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи» калимасининг маъноси нима?
Жавоб: Маъноси, банданинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши учун Аллоҳнинг ёрдамисиз на кучи бор ва на қуввати бор деганидир.
21-савол: «Астағфируллоҳ» калимасининг маъноси нима?
Жавоб: Банданинг Роббисидан гуноҳларини кечирилишлигини ва айбларини яширишлигини сўрашидир.